келди хуш калом, Дружбалар ташладилар,
Дўст бўлишди вассалом. Бошланди сўроқ
савол, Қайердансиз кимсиза, Нега жавоб
ёзмайсиз, Сиз намунча жимсиза. Айтинг
фақат ростини, Ўқийсизми ишлайсиз, Нет
бироз қотаябди, Бунга хафа бўлмайсиз.
Йигит қизни тарифлар, Сиз гўзалсиз
ойданда, Кийган либосларингиз, Ярашибди
унданда. Шу аснода ўтар кун, Ўтар қанча
бедор тун, Севишмоққа улгирар, Хали
бўлмай ўн беш кун Бошланар ишқий
сўзлар, Ўлдим куйдим соғиндим, Сизни
кўрган кунимдан, Севги нелигин билдим.
Рашк қиламан ўзимдан, Нари кетманг
кўзимдан, Бу аднога ўт кетсин, Агар
қайтсам сўзимдан. Беринг номерингизни,
Тинглай овозингизни, Овозингиз кўп ёқди,
Бир бор кўрсайдим сизни. Шу аснода
сухбатлар, Давом этди ўн кунча, Сўз
қолмас айтилмаган, Эх шу кунга етгунича.
Эх энди бу ёғига, Қилдан қийиқ излашар,
Бир биридан тўйгандек, Кесатишиб
сўзлашар. Кейин уришиб қолар, Худди эру
хотиндай, Бир бирин дер бевафо, Худди ўн
йил севгандай. Шу кун тугар мухаббат, Бир
бирин чорный қилар, Бу одатий ҳол, номи,
АдночА севги болар!!!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев