ҲАЗРАТИ ЛУҚМОНИ ҲАКИМ ҲИКМАТЛАРИ
1. «Эй ўғилгинам! Аллоҳга ширк келтирма. Чунки Унга ширк келтириш улуғ зулмдир».
ИЗОҲ. Зулм бир нарсани ўз ўрнидан бошқа ўринга қўйиш, бирор нарсани, бирор кишини мақсадидан ташқари нарсада ишлатиш ёки бир ҳақни эгасидан олиб, бошқасига беришдир. Ширкнинг энг улуғ зулм эканлиги эса Аллоҳга оид маъбудият, ҳокимият ва моликият каби ҳақларнинг Аллоҳдан бошқага нисбат берилиши сабаблидир.)
* * *
2. «Эй ўғилгинам! Шубҳасизки, (қилган яхшлик ва ёмонлигинг) бир хардал донаси оғирлигича бўлса ҳам, бас, у бир қоятош ичида ёки осмонларда ёхуд ер тагида бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур (ва жазо ёки мукофотини берур)! Чунки Аллоҳ Латифдир (лутф соҳибдир) ва (ҳамма нарсадан) хабардор зотдир».
ИЗОҲ. Аллоҳ ҳам лутфкор, ҳам Ўз илми билан энг яширин нарсаларни билгувчи, зарра миқдорича яхшилик ва ёмонликнинг ҳисобини кўргувчидир.
* * *
3. «Эй ўғилгинам! Намозни тўғри-тўкис (талабига мос) адо эт, яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар. (Бу аснода) бошингга келадиган нарсаларга (бало-мусибатларга) сабр қил. Чунки булар (Аллоҳнинг буюрганлари), албатта, (азму қарор билан) бажариладиган ишлардир!»
* * *
4. «Инсонлар(ни камситиб, улар)га юзингни буриштирма ва ер юзида гердайиб юрма! Чунки Аллоҳ ҳеч бир такаббур ва мақтанчоқ кимсани севмас».
* * *
5. «Юришингда меъёрли (ва камтарин) бўл. (Сўзлашганда) овозингни паст тут. Дарҳақиқат, овозларнинг энг хунуги эшаклар овозидир».
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан
Мусанниф Мирзо КЕНЖАБЕК
#Жамолига ошиқ кўнгиллар учун !
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев