ҲАМДАРД БЎЛСИН
Эрнинг ўзига хос ғам-ташвишлари, аёлнинг ҳам
ўзига хос ғамлари бўлади.
Балки уларнинг ғам-ғуссалари
бир-биридан бутунлай ўзгача
бўлиб ўртасида ҳеч қандай
робита бўлмаслиги ҳам
мумкин. Лекин қандай
бўлганда ҳам ҳар бирлари
умр-йўлдошларининг ғамига
ҳамдард бўлиб, бу ташвишда
елкама-елка туриши керак.
Чунки қай биримиз қандайдир
бир дардга чалинса, биз унга
бунда кўмакдош бўлар
эканмиз, албатта бу уни
кўтаринки руҳда қилиб, унга
ўзини ёлғиз, мададсиз
эмаслигини англатади.
Масалан эр хотинига уйдаги
нарсаларни тартиблашда
ёрдамлашса, қандай
тўсқинлик бор ёки буни
нимаси айб? Шунингдек аёл
ҳам эрининг ишларидаги
ғамларини енгиллатса яхши
эмасми? Келинглар! бу борада
Пайғамбаримиз хонадонига
боқайлик, ибратли сабоқлар
олайлик. Росулуллоҳ
сoллаллоҳу алайҳи ва
салламга илк бор Аллоҳ
тарафидан ваҳий нозил
қилина бошлаган дам, у зот
Хадижа онамизнинг
ҳузурларига келиб бўлган
воқеани тўла-тўкис айтиб
берадилар. Шунда Хадижа
онамиз у зотни кўнгилларига
оро киритадиган сўзлар айтиб,
Пайғамбар алайҳиссаломни
аммакиларининг ўғли Варақа
ибн Навфалнинг олдига олиб
борадилар. У одам жоҳилият
даврида насрония динини
қабул қилган эди. Онамиз унга
айтдиларки:
«Эй амакимнинг ўғли
жиянингизга қулоқ солинг.
Шунда у эй жияним нима
кўрдингиз? –деди».
Бундан ҳам ортиқ ҳамдардлик
бўлади. Яъна бошқа ҳадисда
Оиша онамиздан Пайғамбар
алайҳиссалом уйда нима? иш
қилар эдилар! -деб
сўрашганларида, у зот айтган
эдиларки:
Росулуллоҳ сoллаллоҳу
алайҳи васаллам аҳли
аёлларининг ёрдамида бўлар
эдилар. -Яъни уй ишларида
кўмаклашар эканлар-. Агар
намоз вақти бўлиб қолса
масжидга чиқиб кетардилар.
Оиша родияллоҳу анҳадан
ривоят қилинган яна бошқа
бир ҳадисда айтадиларки:
«Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи васалламнинг
сочларини тараб қўярдим
гарчи ҳайз ҳолатимда бўлсам
ҳам». Манабулар бизларга
намуна бўлмоғи даркор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев