Предыдущая публикация
Сувда ўчмас дилдаги олов,
Бошга тушса ҳар қандай синов,
Кўришга келмадингиз бирров,
Соғинчни нима деб алдайин ?!
Юрагимда яшайди ҳижрон,
Ақл чорасин тополмай хайрон,
Руҳим кўчаларда саргардон,
Соғинчни нима деб алдайин ?!
Кўзларим йўлингизда илҳақ,
Қилинган хулосалар ноҳақ,
Йироқда юрибсиз хушчақчақ,
Соғинчни нима деб алдайин ?!
Севгимни юрагимга кўмсам,
Гулшанда ғунча бўлиб сўлсам,
Дардни ёқиб шам каби сўнсам,
Соғинчни нима деб алдайин ?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев