Бир подшохнинг қўлига яра чиқиб,
битта бармоғини кесиб ташланибди, шунда буни хосиятини барча аёнларини чақириб уни башоратини сўрабди, хаттоки кучли мунажжимлар хам бунинг аломати ёмон деб билимсизларча жавоб беришибди, шунда оқил дўсти вазири бу яхшилик аломатидир " Хар бир ишда хикмат бор " деб кулиб қўйибди, шох ман бармоғимдан ажралсаму...
сан эса шунданам хикмат қидирасанми ? деб вазирини зиндонбанд қилибди. Ғазабини сўндириш учун овга чиқиб кетибди. Бир кийикни орқасидан қувиб қувиб одамхўрлар қабиласига тушиб қолибди, ўша куни одамхўрларнинг қурбонлик байрами экан.
Шохни тутиб эндигина ўлдирмоқчи бўлганларида шохни бармоғи йўқлигини кўриб қўйиб юборишибди, чунки қурбонликка бутун яраланмаган одам сўйиш қоидаси бор экан.
Шох шу ондаёқ зиндонга вазири олдига бориб, йиғлаб ундан нохақ зиндонбанд қилганим учун кечир деб воқеани айтиб берибди. Шунда доно вазир хафа бўлманг! "бунда хам бир хикмат бор" дебди.
Мени қўлим кесилганини хикматини тушундим, лекин сени зиндонбанд қилинганинни хикмати нима ? деб хайрон бўлиб сўрабди.
Агар мани зиндонбанд қилмаганингизда хар сафаргидек овга бирга чиқардик. Одамхўрлар сизни қўйиб юбориб мени қурбонлик қилишган бўлар эди. Қиссадан хисса шуки худо хар бир яхшиликда хам ёмонликда хам хикмат бор!
Бошимизга ғам ташвиш ёки касаллик ёки синов келганида дарров уввоз солиб нолимасдан шунчаки яхшиликка гумон қилиб шундай дейлик: Хар бир ишда хикмат бор . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3