У кишининг набий бўлганлари ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо Расул бўлганларми ёки йўқми, деган саволга уламоларимиз юқоридаги далилларни келтириб, расул ҳам бўлганлар, деган жавобни берадилар.
Одам ота пайғамбар бўлганлари аниқлиги маълум бўлди. Шу билан бирга Одам отага нисбатан осий бўлди, иғвога учди каби Қуръоний лафзлар ишлатилгани ҳам маълум. Аввал ўрганганимиздек, пайғамбарлар маъсумлиги ҳам ҳақ.
Одам ота номли бир пайғамбарнинг ҳам маъсум бўлиши ва ҳам осий бўлиб гуноҳ иш қилишни қандоқ тушунилади?
Бу саволга уламоларимиз бир неча томондан жавоб берганлар;
1-Одам алайҳиссалом дарахт мевасини Аллоҳнинг амрига осий бўлиш учун қасд қилиб эмас, амрни эсдан чиқариб қўйиб еганлар. Эсдан чиқариш маъноси Қуръони Каримда ҳам зикр қилинган.
2-Одам алайҳиссалом бу ишни пайғамбар бўлишларидан олдин қилганлар. Пайғамбар бўлишдан олдин бўлган бундоқ ишлар пайғамбарлик исматига зарар етказмайди.
Одам ота ўз фарзандларига пайғамбарлик қилиб юрдилар. Албатта, у киши уларни тўғри йўлга бошлаб турганлар. Аммо инсончилик баъзи вақтларда атбоъларда таълимотлардан узоқлашиш оқибатида баъзи нолойиқ ишлар содир бўлиб туриши ҳам бор.
Ана шундоқ ишлардан бири Одам отанинг фарзандларидан ҳам содир бўлган. Буни ибрат учун Қуръони Карим батафсил баён қилган. Ўша ҳодиса Одам отанинг икки ўғли қиссасидир. Қиссада мазкур икки шахс Одамнинг ўғиллари эканлигини таъкидлашдан бошқа Одам отанинг алоқалари йўқ. Шундоқ бўлса ҳам бу қисса доимо Одам алайҳиссалом қиссаларига илова қилиб келтирилади. Биз ҳам ана шу анъанага амал қилиб ўша қиссасини келтирамиз
#новости
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев