Предыдущая публикация
Ўйламанг аёлнинг минг бир жони бор.
Бир қўлда бешикни тебратиб туриб,
Бир қўлда дунёни бошқарган аёл.
Кечалар парвона бўлиб чиқсангиз,
Қанийди бўйнига гуллар тақсангиз,
Эй азиз эркаклар қандай боқсангиз,
Сизга худди шундай боқаркан аёл.
Яшайсиз қадрига етмасдан ҳали,
Хатто севишингиз айтмасдан ҳали,
Юзида табассум кетмасдан ҳали,
Қирқ ёшда сочлари оқарган аёл.
Кун кўрмай яшайди гоҳи кунда ҳам,
Унутманг кўнгил бор ахир унда ҳам,
Сиз учун нималар қилмас, шунда ҳам,
Айтинг қачон сизга ёқаркан аёл.
Зуҳролар олисдан йўллар қарайди,
Гоҳи ҳаёт эмас шириндир хаёл.
Худодан яна у сизни сўрайди,
Бахтнинг эшигини қоқаркан аёл.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев