)
- Алло, Дониёр? Ухламаганмидинг? Бир зарур ишим бор санга.
- Хўп ака, тинчликми? Ҳозир борайми?
- Йўқ, келишинг шартмас.
- Яхши, айтаверинг.
- Юселда танишларинг борми?
- Йўқ. Нега эди?
- Ҳа, майли унда. Қўявер.
- Тинчликми ўзи?
- Ҳа, тинчлик. Эртага гаплашамиз.
- Хўп, вақтлироқ ётиб ухланг ака. Эртага уйқусираб юрманг тағин )))
- Бўпти, бўпти.
_____________________
- Зилола…
- Ие, ҳалиям ухламадизми?
- Кўзим илинган экан. Уйғониб кетдим. Ёмон туш кўрибман.
- Чап тарафга ўгирилиб...
- Биламан... Лекин юрагим ғаш бўлиб қолди жудаям. Эртага бир ёмон нарса бўладигандек...
- Хавотир олманг опажон. Ҳаммаси яхши бўлади. Ман ёниздаманку!
- Майли, ҳайрлиси бўлсин. Узр, безовта қилдим...
- Ётинг энди ухланг. Ҳаяжонларей )))
- Майли, яхши дам ол...
_____________________
- Алло?..
- Алло, ким бу?
- Бу кимни рақами?
- Маники, нима эди?
- Кеча шу номердан бир одам билан гаплашган эдим. Ўша одам керак.
- Тушунмадим. Ким билан гаплашдиз?
- Сизни кимиз бўлади билмайман, лекин эркак киши билан. Чақириб беролмайсизми?
- Бу мани рақамим. Бегоналар қилмайди ундан.
- Синглиммисиз, опаммисиз, у одамни топишим керак. Жуда муҳим ман учун.
- Нима гап ўзи тинчликми?
- Мани тўйимни бузмоқчи ўша одам. Топиб гаплашиб олишим шарт.
- Йўқ, эслолмаяпман.
- ....Айт жинни. Кеча нималар бўлганини айтмайсанми?! Санга проблема керакми?! Биласанку уни маразлигини?! Нега яширяпсан?
- Ким у ёнизда гап ўргатиб турган??
- Бироз туриб ўзим қўнғироқ қиламан сизга...
- Алло, алло???
______________________
ОРАДАН БИР ЙИЛ ЎТИБ…
- Алло... Зилола?
- Зилола йўқ...
- Нега йўқ, қаерда?
- Зилола ўлган....
- Нега ўлади?! Қачон???
- Олти ой бўлди ўлганига. Ким бу?
- Ман... Ман... Узр...
- Ким ўзи бу, нега индамайсиз?
- ..... Узр...
_______________________
- Алло Дониёр, тузукмисан?
- Э, Баҳром ака қалесиз? Нима гаплар?
- Тинчлик. Келяпсанми?
- Ҳа, ярим соатларда етиб бораман.
- Шу сани келишинг доим ярим соатда. Бўлақол кеч қоламиз.
- Бўлди, бўлди. Гул олганмисиз?
- Йўлдан оламиз. Буюртириб қўйганман. Ҳозир лимузин ҳам келади.
- Бўлди видеочи ёнимда ака. Визиллатиб етиб бораман. )))
- Визиллатмасдан келавер. Йўллар яхлаган.
- Ҳамма тайёрми?
- Ҳа, кутиб ўтирибмиз.
- Яхши. У-бу нарса керакмасми бошқа?
- Йўқ, видеочини олиб келсанг бўлди.
_______________________
- Алло, Зилол?
- Лаббай Умида опа?
- Бордиларингми?
- Ҳа, келяпмиз. Биласизми нима бўлди йўлда?
- Нима бўлди?
- Зиёдилла қўнғироқ қилди.
- Вой, безбетей! Қачон келибди?
- Билмадим. Ишим ҳам йўқ у билан.
- Нима деди?
- Гаплашмадим. Жиянизга бердим телефонни. “Зилола ўлган” деб айтди.
- Ана холос.
- Довдираб қолди ўзиям.
- Билмайди деб ўйлайсанми?
- Билса манга нима. Бир қийналсин. Мани азоб чекканларим учун буям кам.
- Ҳмм, биру-бир қилмоқчи бўлдингми? )))
- Шунақа десаям бўлади.
- Қилган ишини нима деб тушунтиришига қизиқмадингми?
- Кўргани кўзим, эшитгани қулоғим йўқ уни. Бир ёлғон ўйлаб топадида яна ишонтириш учун. Манга қизиғиям йўқ.
- Синглиси билан ҳам гаплашгинг келмаганди.
- Уям акасини бир турида. Тавба, дугонам деб юрибман. Шайтон йиғи қилиб “Акам ўлиб қолдилар” деса ишониб ўтирибман. Хуллас ғирт аферистлар оиласи.
- Ўйлама энди. Сандака қизни қўлдан чиқардими, тирсагини тишласин! Сани энди ўз бахтинг бор иншоллоҳ.
- Ҳа, Дониёр ака тилла одам.
- Загсга бордиларингми кеча?
- Ариза ташлаб келдик. Буёғига шифокорлар комиссияси, тайёргарлик хуллас. )))
- Хурсандман сан учун жудаям. Айтмайсанам. )))
- Сизни безовта қилгим келмаганди. Майли Умида опа, келиб қолдик. Манимча бир соатларда ёнизга борсак керак.. Тайёрланиб туринг )))
- Майли кутяпмиз... )))
_______________________
- Алло, Гулим?
- Лаббай, адажониси.
- Ие, “Бегим” қаерга кетди? )))
- Энди званиез ошдику )))
- Унда саникиям ошди, онажониси )))
- Лекин “Гулим” дейишни унутсез хафа бўламан ))
- Фақат бир шарт билан.
- Қанақа шарт?
- Сан ҳам “Бегим” дейишни унутмайсан. Қаттиқ ўрганибман.
- Албатта, ман учун доим бегимсиз.
- Сан эса ман учун доим гулим бўласан. Қариб кетганингдаям. Бувижониси бўлсанг ҳам.
- Кампир демасангиз бўлди. )))
- Ўша кунларга етказсин иншоллоҳ.
- Омийн.
- Тайёрмисан? Келдик.
- Ман тайёрман. Файзуллоҳни кийинтиришяпти )))
- Раҳмат санга. Полвондек ўғил учун.
- Сизга эса аёллик бахтини берганиз учун.
- Сан манга кераксан.
- Сиз ҳам манга кераксиз Бегим...
- Гулим, севаман сани. Борингга шукр...
- …. Вайбуу, Лайли ва Мажнун экансизларку. Папаша, кираверинг. )))
- Қани, бисмиллоҳ.......
(ТАМОМ, қизиқиш билан ўқиганлардан Аллоҳ рози бўлсин...)
________________________
P.S. Китобга сиғмай қолган суҳбатлар:
- Алло, эшитяпсизми?
- Ҳа, гапираверинг.
- Хуллас аввалига айтмоқчимасдим. Лекин у одамни ёнини олиш ниятим йўқ. Битта шарт билан айтаман. Мандан эшитганиззи билмаслиги керак.
- Хўп, сўз бераман.
- У кишини исми – Шодмон. Мани доимий клиентим. Кеча ман чиқиб кетганимда телефонимдан сизга қўнғироқ қилибди. Қайтиб чиққанимда гапини чала ярим эшитиб қолдим. Лекин сир бой бермадим. Кайфи бор эди яхшигина. Кейин ғўлдиради “Бопладим. Умидага уйланиб бўпсан” деб. “Ким уйланаркан, қанақа Умида?” деб саволга тутгандим ҳаммасини айтиб берди.
- Нима деди?
- У ўша қизни узоқ қариндоши экан. Унга совчи қўйиб уйланмоқчи бўлганида ўша Умида деганлари фотиҳадан бир кун олдин рад жавобини берибди. Шунга қасдини олмоқчи бўлган экан.
- Ҳмм. Яна нималар айтди?
- Умидани анчадан бери севармиш. Биринчи тўйини ҳам бузгани ҳақида гапириб берди. “Умида бир йигит билан учрашиб юради” деб ўша куёвга ёлғонларни еткизган экан. Куёв ҳам лаққа тушиб тўйни тўхтатган экан.
- Суриштирмабдими куёв?
- Уёғи манга қоронғу. Билганим тўйга бир хафта қолганда ўша қизни суюқоёқликда айблаб сепини қайтариб ташлаб кетган экан. Укам фақат мандан эшитмадиз. Ўша Умида деганларига раҳмим келиб айтдим сизга. Бу Шодмонни таъзирини бериб қўйиш керак. Маниям доим алдаб пулни ярмини бериб кетади...
- Узр, ўзиз кимсиз?
- Ман массажчиман. Рақамимни сақлаб қўйинг. Керак бўлади. )))
- Йўқ, раҳмат. Керак бўлмайди.
- Майли ўзизга қаранг.
- Раҳмат катта ёрдам бердиз...
_____________________
- Алло ўртоқ бормисан?
- Э, Зиёдилла! Юрибсанми ҳаммадан беркиниб?
- Ҳа. Аҳвол чатоқ.
- Сани деб манам виждон азобида қолдим.
- Нега?
- Ўша Зилолани алдабда! Ўзига айтишинг керак эди “Бошқасини севиб қолдим” деб. Мани аралаштирмасдан. Ўлдига чиқармай ўзингни. Нима кераги бор эди?
- Айтдимку ўшанда санга. Қочиб юрибман ҳаммадан. Қарзларим тиқилиб ётибди. Ўша топганим бойвучча қиз эди. Барча қарзларимни ёпиб ташлардим уйланвоганимда. Агар Зилола ҳақида эшитиб қолса манга дам бериб юборарди.
- Барибир етишолмабсанку.
- Ҳа, “Сизга эрга тегаман” деб лақиллатиб кетди. Битта ўзига ўхшаган бойвуччани топиб...
- Қилғинигга ярашасини олибсан, хафа бўлмагин.
- Мани қидиришмаяптими маҳаллада?
- Бу ерда кўринмаганинг маъқул. Милиция ҳам сўраб юрибди сани. Мангаям телефон қилма бошқа. Келишдикми?
- Нега?
- Тинчлик керак. Омон бўл!
**************
P.P.S. Манимча саволлар қолмади…
Нуқсонлари учун узр... Қуруқ диалог билан етказиб бериш осонмас экан )))
Раҳмат қўллаб турганиз учун. Борингизга шукр.
Бахтли кунлариз кўп бўлсин. Ҳаммани ҳақиқий бахтга етказсин.
Тамом.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13
Raxmat
Rahmat.