Чойнак, пиёла учди.
Жанжал муаммо эмас,
Ярашиш қийин кечди.
Хотин, кўнглим дилбари,
Аммо ётар тескари.
Жонга текканда бари,
Ярашиш қийин кечди.
Бир дунё қовоқ-тумшуқ,
Ўзаро этмаймиз чурқ.
Кўз қарашлар қуп-қуруқ,
Ярашиш қийин кечди.
Хеч бўлмади муроса,
Дўқ этиб келар коса.
Эзилиб кетдик роса,
Ярашиш қийин кечди.
Хафта ўтса хам жиммиз,
Сўзга келмас тилимиз,.
Хайрон ўғил-қизимиз.
Ярашиш қийин кечди.
Чақирмас пишса таом,
Нон ёпади, бари хом.
Кетиб қолай деди “том”,
Ярашиш қийин кечди.
Нос чекиб овунаман,
Муз сувга ювунаман.
Ёнида соғинаман,
Ярашиш қийин кечди.
Араз пайти “Хотинбой”
Кўринкаркан кўзга ой.
Томоғимдан ўтмай чой,
Ярашиш қийин кечди.
Пардоз қилса дилдан зил-
Ўтар экан бехазил.
Айбдорсан бебош тил,
Ярашиш қийин кечди.
Тўнни илиб елкага,
Кетайми ёт ўлкага.
Бу хато фикр, ака!
Ярашиш қийин кечди.
Топилмас хеч бахона,
Гап бошлай десам яна.
Ғурур дастидан мана,
Ярашиш қийин кечди.
Шайтон куйлар чертиб тор,
-Қизлар кўп, Шухрат кетвор.
Десамда - иймоним бор,
Ярашиш қийин кечди.
Қийин кечди хар бир он,
У хам бўлди пушаймон.
Бош эгмас бизни “Жанон”
Ярашиш қийин кечди.
Жанжаллашса эр-хотин
Хотини кетар тайин.
Кетмасаям атайин,
Ярашиш қийин кечди.
Дазмолланмас шим, кўйлак,
Мағор кийимлар лак-лак.
Ўртаниб жоним халак,
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2