Бахт бу -> бойлик эмас, бахт бу уй жой ёки машинаю темир терсак, тиллаю мато эмас...
Бахт нима..? Бахт нима..?....!
... Бахт - бу инсон эканлигинг, одам фарзанди эканлигинг...
Бахт - бу мусулмон эканлигинг...
Бахт - бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбаримизнинг уммати эканлигинг...
Бахт - бу кўзларимизнинг нури...
Баҳт - бу қўл ва оёқларимизнинг соғлом ва бизга итоат этаётганлиги...
Бахт - бу митти юрагимизнинг биз учун кечаю кундуз тинмасдан ураётганлиги...
Бахт - бу ақлимизнинг онгли тафаккурдаги фаолияти...
Бахт - бу қулокларимизнинг эшитиш қобилияти... Бахт - бу мана шу экранларда бемалол термулиб, ўқиб, ўрганиб, амал килиб турганимиз...
Бахт - бу отажонимизнинг борлиги...
Бахт - бу онажонимизнинг Пойи Жаннат эканлиги...
Бахт - бу жигарларимизнинг елкадош эканлиги... Бахт - бу остонамизга бемалол кулиб, қўрқмасдан чиқишимиз...
Бахт - бу юртларимиз тинчлиги, хотиржамлиги... Бахт - бу келажакка умидимиз...
Бахт - бу уйимизда доим кутиб турадиган инсонлар борлиги...
Бахт - бу ширин табассумимиз...
Бахт - бу тилларимизнинг АЛҲАМДУЛЛИЛЛАҲ дейиши...
Бахт - бу бошимизнинг саждага бориши...
Бахт - бу қўлларимизни дуога очиб, Яратганга илтижо қилишимиз...
Бахт - бу эрталаб туришимиз...
Бахт - бу ризқимизнинг борлиги...
Бахт - бу Аллоҳнинг панохида эканлигимиз...
Азизларим...
Кўрдингизми сиз нақадар бахтлисиз..?
Яна сизга нима керак???
Қани энди битта ТАБАССУМ қилинг...
Хеч қачон ортга қараманг, умидингизни сўндирманг, бахтли инсон эканлигингизни унутманг...
... Бир муолажа энди, қани хамамиз ўнг қўлимизни кўтариб, секин кўкрагимиз остида тинмай ураётган юрагимиз устига қўйиб, 2 минут кўзларимизни юмайлик... Юминг...
Ҳеч нарсани ўйламанг...чуқур чуқур нафас олиб, табассум килинг... Ана кўрдингизми, хатто юрагингиз хам сизнинг яшашингизни хохлаяпти...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8