Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Реал" ва "Бавария "клублари ўртасида кечган дастлабки учрашув якунига етди. Унда мадридликлар кичик ҳисобда ғалабага эришдилар.
Учрашувдаги ягона гол 18 дақиқада Карим Бензема томонидан киритилди. "Реал" ўз услубида тезкор қарши ҳужум ташкил қилди ва Фабио Коэнтрао тўпни Бенземага шу қадар қулай тарзда етказиб бердики, ҳужумчи учун ўша вазиятда гол уришдан кўра, урмаслик қийинроқ эди.
"Бавария" бу голдан сўнг ташаббусни ўз қўлига олишга ва жавоб голи киритишга ҳаракат қилди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, "Бавария"нинг ўйин услуби икки йил олдинги "Барселона"ни эслатиб юборарди. Фақат бир фарқи - мюнхенликлар таркибида Лионель Месси йўқ эди. Шу сабаблидир балки, "Бавария" ҳужумларини якунига етказа оладиган футболчи етишмади.
Учрашувда ҳар икки томон ҳам гол уриши мумкин эди. Аммо баъзан якуний зарбани беришда ноаниқликка йўл қўйилган бўлса, бошқа вазиятларда дарвозабонлар ўз жамоаси жонига оро кирдилар.
Реал Мадрид Испания – Бавария Германия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 19 Бензема.
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Пепе (Варан, 73), Рамос, Коэнтрау, Модрич, Алонсо, Ди Мария, Иско (Ильярраменди, 82), Роналду (Бэйл, 73), Бензема.
Бавария – Нойер, Рафинья (Хави Мартинес, 66), Дж.Боатенг, Данте, Алаба, Лам, Кроос, Швайнштайгер (Мюллер, 74), Роббен, Рибери (Гетце, 72), Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Иско (57).
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2