Мадриднинг «Реал» клуби қаторасига учинчи марта рейтинг чўққисини эгаллади.
Испаниянинг «Реал» клуби кетма-кет учинчи йил энг қиммат клублар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Бу ҳақда «Forbes» нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Мадрид клубининг қиймати 6,6 миллиард долларни ташкил этади. Бу мавсумда клуб Испания чемпиони бўлди ва Чемпионлар Лигаси ғолибига айланиши мумкин. 1-июнь куни финалда мадридликларга Дортмунднинг «Боруссия» клуби рақиб бўлади. «Реал» 1981-йилдан бери Чемпионлар Лигаси финалида мағлуб бўлмаяпти. Шу билан бирга, сайёрамизнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланган франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ёзда «Реал»га ўтиши кутилмоқда.
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби (6,55 миллиард доллар) Англия чемпионатида 1990-йилдан бери энг ёмон кўрсаткичга эришганига қарамай, рейтингда иккинчи ўринни сақлаб қолди. Жамоа Премьер Лигада саккизинчи ўринни эгаллади ва Еврокубоклар ҳудудига кирмади, аммо Англия кубоги финалида «Манчестер Сити»ни мағлуб этган тақдирда Европа Лигасида ўйнаши мумкин.
Учинчи ўринни жорий мавсумда бирорта соврин юта олмаган «Барселона» (5,6 миллиард доллар) сақлаб қолди. Юқори ўнталикда шунингдек, Англиянинг «Ливерпуль» (5,4 миллиард доллар), «Манчестер Сити» (5,1 миллиард доллар), Германиянинг «Бавария» (5 миллиард доллар), Франциянинг «ПСЖ» (4,4 миллиард), Англиянинг «Тоттенҳэм» (3,2 миллиард доллар), «Челси» (3,1 миллиард доллар) ва «Арсенал» (2,6 миллиард доллар) клублари бор.
Италия чемпионати клублари юқори ўнталикка кира олмади. «Ювентус» клуби (2,05 миллиард доллар) 11-ўринни, «Милан» (1,4 миллиард доллар) 14-ўринни, «Интер» (1 миллиард доллар) 18-ўринни эгаллади.
Англия юқори ўттизталикда энг кўп вакилга эга (12 клуб), ундан кейинги ўринларда Американинг MLS (9), Испания, Италия (иккаласи ҳам 3), Германия (2) ва Франция (1) чемпионати бормоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев