Йиғла... Германия қаршисида тиз чўкканинг асрларга кетади.Жаҳон чемпионати мусобақасининг дастлабки ярим финали дея эътироф этилган Бразилия ҳамда Германия терма
жамоалари ўртасига учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:7 ҳисоби қайд этилиб, Европа вакилларининг ғалабаси билан якунланди. Ҳа, бу ҳисобни ҳеч ким кутмаганди. Ким ўйлабди, дейсиз Германия олти дақиқада тўрта гол уради деб?! Лекин, немислар ундан кўпни ҳам уришди. Томас Мюллер бошлаб берган голларни Клозе, Кросс, Хедира ва Шюрлелар давом эттиришди. Ўйин охирларида Оскар битта жавоб тўпини йўллай олди. Бу оқшом Бразилия ҳеч нарса қила олмади. Бугун Неймар етишмади, бугун Силва етишмади. Умуман, бугун Бразилияга ўз ўйинини топиш етишмади. Сколарининг танлаган тактикаси ўзини оқламади. Аксинча, Лёв яна бир бора кучли мураббий эканлигини исботлаб берди. Бутун дунё кўз ўнгида Бразилия тиз чўктирилди. Ушбу давлатдаги норозилик намойишлари барчаси ФИФАга қарши йўналтирилганди. Барибир, ўша ташкилотчилар томонидан қилинган нохолис ишларнинг касофати урди. Футбол ҳалолликни ётиради. Бу ёзилмаган қонундир. Финалга Германия йўл олади. Аниқки, бу факт Голландия ва Аргентина вакилларини бироз чўчитади. Наилож, улардан бири финалда немис машинасига қарши туриб бериши керак бўлади. Жаҳон чемпионати, ярим финал
Бразилия – Германия — 1:7
Голлар: 0:1 – 11 Мюллер, 0:2 – 23 Клозе, 0:3 – 24 Кроос, 0:4 – 26 Кроос, 0:5 – 29 Хедира, 0:6 – 69 Шюррле, 0:7 – 79 Шюррле, 1:7 – 90 Оскар. Бразилия – Жулио Сезар, Майкон, Давид Луиз, Данте, Марсело, Л. Густаво, Фернандиньо (Паулиньо, 46), Халк (Рамирес, 46), Оскар, Бернард, Фред (Виллиан, 70). Германия – Нойер, Лам, Дж.Боатенг, Хуммельс (Мертесакер, 46), Хеведес, Хедира (Дракслер, 76), Швайнштайгер, Мюллер, Кроос, Озил, Клозе (Шюррле, 58). Огоҳлантиришлар: Данте (68).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 47