Оилам гул,лоласи.
Сенга жоним бахшида,
Болаларим Онаси.
Кўрдим севгининг кучин,
Сездим ҳарорат,ўтин.
Муҳаббатим сен учун,
Болаларим Онаси.
Сен бир гўзал дунёсан,
Сен Зуҳросан,Лайлосан.
Минг бир Қиздан аълосан,
Болаларим Онаси.
Меҳр топдим ўзингдан,
Қуёш порлар юзингдан.
Айланайин ўзингдан,
Болаларим Онаси.
Кафтда меҳрин узатган,
Умр йўлим безатган.
Шом кутиб,тонг кузатган,
Болаларим Онаси.
Сенга жоним бошпана,
Хонумоним бошпана.
Ўзингдан қўймасина,
Болаларим Онаси.
Гарданимда фарзим бор,
Гоҳ ўзимдан арзим бор.
Олдингда кўп қарзим бор,
Болаларим Онаси.
Жуфтим бўри,шер деган,
Тангрим,омад бер деган.
Аёл пири эр деган,
Болаларим Онаси.
Чопқилайди ҳар ишда,
Саранжому саришта.
Ердаги ҳур,фаришта,
Болаларим Онаси.
Кулиб боқдим юзингга,
Ширин ўғил қизингга.
Кўз тегмасин ўзингга,
Болаларим Онаси.
Менга Дунё керакмас,
Росту риё керакмас.
Бахтимга соғ бўлсанг бас,
Болаларим Онаси.
Сен ҳам қалбим ноласи,
Бир мўъминнинг боласи.
Бахтимга минг йил яша,
Болаларим Онаси !


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев