Савол: Тана аъзоларига туширилган ёзувлар (татуировка), тасвирлар билан намоз ўқиш мумкинми?
Жавоб: Тананинг турли аъзоларига ҳар хил ёзувлар, тасвирларни тушириш қадим замонлардан бери давом этиб келаётган ёмон одатлардан биридир. Тери остига турли рангларни ҳар хил шаклларга мослаб юбориш орқали амалга ошириладиган бу иш динимизда қатъий ман этилган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу ишни қилганни ҳам, қилдирганни ҳам лаънатлаганлар (Бухорий ривояти). Гуноҳ эканини билмай бу ишга йўл қўйганлар баданларидаги ёзув, агар бошқа дин ёки эътиқодларга тегишли белги бўлса, уни ўчириб ташлаш лозим бўлади. Бу ишнинг ҳозирги кунда анча қулай ва оғриқсиз бажариладиган усуллари кўп. Ундай маънони билдирмайдиган ёзувлар бўлса, уларни ўчириш шарт эмас. Жонли мавжудот расми туширилган бўлса, намоз ўқиётганда уни беркитиб туриш керак бўлади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев