Савол: Ассалому алайкум. Қафасда қуш боқиш ҳукми қандай?
Жавоб: Ва алайкумус салом. Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, гўшти ейиладиган кабутар, чумчуқ ва шу каби қушларни сотиш мумкин. Сабаби улардан фойдаланилади. Шунингдек, ов қилишга ўргатилган бургутни ҳам сотиш жоиз. Фақат ўша бургут ов қилишга ўргатилган бўлиши ёки ўргатиш мумкин бўлиши керак. Агар бургутни ов қилишга ўргатиб бўлмаса, уни сотиш жоиз бўлмайди.
Шунингдек, рангидан фойдаланиладиган товус, овозидан фойдаланиладиган булбул, сава, канарейка каби қушларни ҳам сотиш мумкин.
Аммо на гўшти ейиладиган ва на ов қилишга ярайдиган қарға, калхат каби қушларни сотишга рухсат йўқ. Сабаби бундан бирон манфаат ҳосил бўлмайди.
Хоҳ ўзиники, хоҳ бировники бўлсин,
ҳавода учиб юрган қушни сотиш мумкин эмас.
Юқорида келтирилганлардан маълум бўладики, мўмин банда гўшти ейиладиган, овози ёки рангидан фойдаланиладиган қушларни сотиши, сотиб олиши ва қафасда боқиши мумкин. Фақат
бунда уларнинг озуқаси ва сувига эътиборли бўлиш, уларга зулм қилмаслик керак. Агар қафасдаги қуш озуқа ва сувдан, яна керакли нарсалардан ман қилинса, жонзотга зулм қилинган бўлади.
Манба: muxlis.uz
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев