Ишқим йўқ ўткинчи зарларига,
Тенгламам дунёнинг руҳсорларига.
Елкамда олиб борай Кавсарларига,
Мунисам, фариштам азиз онажон.
Кўзингизда ёшман ҳали хам,
Изламайман бировдан малҳам.
Онажоним оқ сутин оқлаб,
Узоқлашмам сиздан сали хам.
Кўз тикади йўлимга пинҳон,
Йўлларимга нур сочар Қуръон!
Уйга эмас жаннатга келдим,
Кошонамда кутар онажон.
Ҳавотирга қўймайман сизни,
Кўрсатсангиз оқила қизни.
Онажоним тўйимда ўйнанг,
Ўчирмайман сиз босган изни.
Умр ўтиб борар, жон руҳга қиммат,
Онам сўзи қолар, бебаҳо ҳиммат.
Фарзандим онаси бўлиши мумкин,
Онамсиз аёлим бир пулга қиммат.
Бу меҳр аталмиш ечилмаган сир,
Не-не оналарга гувоҳдир аср.
Онажон умрингиз зиёда бўлсин,
Ожиздир ўғлингиз, вайрондир қаср.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2