— Одам. Чунки у Тангрининг маҳсулидир.
— Энг тез нарса нима?
— Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради.
— Ҳаммадан донороқ нарса-чи?
— Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.
— Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
— Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир.
— Энг кучли нарса нима?
— Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади.
— Энг қийин нарса нима?
— Ўзни англаш.
— Энг осон нарса-чи?
— Ўзгаларга маслаҳат бериш.
— Кимни бахтли санаш мумкин?
— Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.
— Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима?
— Ғанимларнинг сенданда ёмон аҳволга тушиб қолганига гувоҳ бўлиш.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1