♥Бола белда дейдилар, сўнмай
турса эҳтирос,
♥Ёр топилар ҳар ёшда диллар дилга келса мос.
♥Бир гапим бор, биродар, ёдда сақла, илтимос
♥Ўз онангдай меҳрибон она топмоқ чорасиз.
♥Дўст топилар ҳар кимга яхши ёмон кунда ҳам
♥Йўл топади ҳар карвон ойсиз қаро тунда ҳам
♥Бутун дунё қўлингда бўлиб турса, шунда ҳам
♥Ўз онангдай ҳокисор она топмоқ чорасиз
♥Омад сени йўқласа- ётлар яқин, қариндош
♥Омад кетса яқин ҳам ғийбат қилиб отар тош
♥Минг ялинма мингтага оҳлар уриб, тўкиб ёш
♥Ўз онангдай ҳокисор она топмоқ чорасиз
♥Не қилса ҳам бандасан, жон омонат бу танинг
♥Дономисан, нодонми, ўзингга хос душманинг
♥Борда қадр қилмасанг, йўқда не наф
пушмонинг
♥Ўз онангдай меҳри бор она топмоқ чорасиз
♥Тур, биродар, энг азиз меҳмонингдан хабар
ол
♥Дунёлардан кеч бугун, суҳбатин ол, бирга қол
♥Билсанг онанг йўл кутар, сочлари оқ, қадди
дол
♥Ўз онангдай сенга зор она топмоқ чорасиз
♥Бола белда дейдилар, сўнмай турса эҳтирос
♥Ёр топилар ҳар ёшда диллар дилга келса мос
♥Бир сўзим бор, биродар, амал қилгин,
илтимос
♥Ўз онангдай меҳрибон она топмоқ чорасиз...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2