Хулоса килинг..
___Бир она тилидан..........
___Ёшим ўтди, кексаяпти дил,
___Гапларимни уқоласанму.
___Уйга қайтсам, айтгин тўғрисин,
___Болам мени боқоласанму???
___Мен ғарибман, мусофир аёл,
___Ўн йилдирки уйимда хаёл,
___Фақат битта қийнайди савол,
___Болам мени боқоласанму???
___Ёшим эллик учни тўлдирди,
___Қиров сочим қоплаб сўлдирди,
___Тақдир мени роса кулдирди,
___Болам мени боқоласанму???
___Ота бўлдим, отасиз дея,
___Она бўлдим отасиз дея,
___Онажоним, оҳ ожиз дея,
___Болам мени боқоласанму???
___Соябон бўл ёғса ёмғир-дўл,
___Тунлар кўзёшларим бўлди кўл,
___Онанг тополмайди энди пул,
___Болам мени боқоласанму???
___Сен Ватанда, мен ғариб банда,
___Жон омонат экан бу танда,
___Бундай бу беш кунлик жаҳонда,
___Болам мени боқоласанму???
___Сўрамади ўзгаси ҳолинг,
___Кўзи чиқди кўролмай молинг,
___Навбат сенга, етдику галинг,
___Болам мени боқоласанму???
___Оила қуриб, тийилмадинг ҳеч,
___Эрка бўлиб, қўйилмадинг ҳеч,
___Бир кун келиб бўлмасидан кеч,
___Болам мени боқоласанму???
___Танам оғрир, дармоним қуриб,
___Давронимни юрайин суриб,
___Мен пул топсам, наҳот сен туриб,
___Болам мени боқоласанму???
___Бир ҳунарнинг этагидан тут,
___Шунда рўзғор бўлар экан бут,
___Онанг пулин, барчасин унут,
___Болам мени боқоласанму???
___Кунда беш вақт жойнамоз бўлай,
___Сенга узоқ умрлар тилай,
___Ўлсам ҳамки, уйимда ўлай,
___Болам мени боқоласанму???
___Нега жимсан, юк бўлдим наҳот,
___Сени дея яшадим ҳайҳот,
___Юрагимни тирнама оҳ-дод,
___Болам мени боқоласанму???
___Омон бўлгин, ёлғизим жоним,
___Сен томирим, юрагим, қоним,
___Кетар чоғда энг сўнги оним,
___Болам мени боқоласанму???
___Уйга қайтсам, айтгин тўғрисин,
___Болам мени боқоласанму???


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев