Қиблага қараб ҳожатга ўтириб бўлмайди, бирор бинонинг ичида девор ёки шу каби нарсага қараб ўтириш мумкин
Абу Айюб ал-Ансорийдан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бирортангиз қазои ҳожатга борсангиз, қиблага қараб ёки қиблага орқа қилиб ўтирмангиз, кун чиқар ва кун ботарга қараб ёҳуд орқа қилиб ўтирингиз!» —деганлар». (Ўрта Осиёда шимол ёки жанубга қараб).
12-боб. Икки ғишт устига чиқиб, қазои ҳожат қилмоқ
Восиъ ибн Ҳаббондан: «Абдуллоҳ ибн Умар: «Одамлар, қазои ҳожатга ўтирсанг, қиблага ҳам, Байт ул-Муқаддасга ҳам қараб ўтирма!» дейишади»,— дер эди. Абдуллоҳ ибн Умар: «Бир куни томга чиқдим, уйимизнинг орқасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг иккита ғишт устида Байт ул-Муқаддасга қараб (олдиларида уй бор) ҳожат қилаётганларини кўрдим»,— дедида, менга (Восиъга): («Агар шу масалани ҳам билмасанг) қоринлари билан сажда қилгувчилардан экансанда!» — деди. Мен: «Оллоҳ ҳаққи, билмасман»,— дедим».
Имом Молик айтадилар: «Ибн Умар, қорни билан сажда қилувчи, деб ерга ётиб олиб, ердан кўтарила олмасдан сажда қиладиганларни айтган».
13-боб. Хотинларнинг (қазои ҳожат учун) ҳовлидан ташқарига чиқиши
Оиша разияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари тунда қазои ҳожат учун Маносиъ деган жойга чиқар эдилар. У ер кенг, сайҳон жой эди. Ҳазрат Умар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Хотинларингизни тўсинг (чиқарманг)!»—дер эдилар. Расулуллоҳ бундай қилмас эдилар. Бир куни хуфтон пайтида Савда бинти Замъа (Расулуллоҳнинг хотинларидан бири) ташқарига чиқдилар. Бўйлари узун хотин эдилар. Шунда Ҳазрат Умар кўриб: «Ҳо Савда, биз сени танидик»,— деб хитоб қилдилар. Бу гапни, хотинларни парда ичига олиш тўғрисида оят нозил бўлсайди, деб айтдилар. Сўнг Оллоҳ таоло «Ҳижоб ояти»ни нозил қилди».
Оиша разияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам («Ҳижоб ояти» тушгандан кейин): «Оллоҳ таоло баъзи бир ҳожатларингиз учун ташқарига чиқишингизга рухсат берди»,— дедилар.
Оиша онамиз: «Ҳожатларингиз» деганда қазои ҳожатни назарда тутадилар»,— деб айтганлар. Шиҳобуддин Қасталоний айтадилар: «Хонадон ичида таҳоратхона бўлмаган вақтда зарурат учун ташқарига чиқишга рухсат берилган». Шунинг учун ҳам Имом Бухорий кейинги бобни «Хонадонда таҳорат синдириш боби» деб атадилар.
14-боб. Хонадонларда таҳорат синдириш
Абдуллоҳ ибн Умардан: «(Опам) Ҳафса (Расулуллоҳнинг хотинлари) уйининг томига баъзи бир ҳожат учун чиқдим. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу аллайҳи ва салламнинг (пастда) қиблага орқаларини, Шомга олдиларини қилиб, қазои ҳожат қилаётганларига кўзим тушди».
15-боб. Сув билан мустаҳаб қилиш (остини ювиш)
Анас ибн Молик: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатга чиқсалар, мен ва бир бола мустаҳаб қилишлари учун ортларидан идишда сув олиб борар эдик»,— дейдилар.
16-боб. Таҳорат учун ўзи билан бирга сув олиб юриш
Абуддардоъ айтадилар: «Алқама ибн Қайс ироқликлардан: «Сизнинг орангизда Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг маҳсиларини, таҳорат сувларини, ёстиқчаларини кўтариб юрадиган зоти шариф бормилар?» — деб сўраганида, Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Нега менинг ўзимдан сўрайсизлар?» — деган эканлар.
«Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожатга чиқсалар, мен ва ансорий бир бола орқаларидан идишда сув олиб эргашиб борар эдик», деб айтганди Анас»,— дейдилар Ато ибн Маймуна.
17-боб. Таҳорат пайтида анза (темир учли ҳасса) ва идишда сув ҳозирлаб турмоқ
Анас: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кирар эдилар, сўнг мен билан бир бола идишда сув ва анзаларини (ҳассаларини) ҳозирлаб турардик. Сув билан Расулуллоҳ мустаҳаб қилар эдилар»,— деганлар.
18-боб. Ўнг қўл билан таҳорат қилишдан қайтариш
Абдуллоҳ ибн Абу Қатодадан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бирортангиз идишдан сув ичсангиз, ичига пуфламангиз. Агар ҳожатхонага кирсангиз, олатингизни ўнг қўл билан ушламангиз ва ўнг қўл билан артмангиз!»— деган эканлар».
19-боб. Олатни ўнг қўл билан ушлаб таҳорат ушатилмайдир
Абдуллоҳ ибн Абу Қатоданинг отасидан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирортангиз кичик ҳожатга борадиган бўлсангиз, ўнг қўл билан олатни ушламангиз ва ўнг қўл билан артмангиз, сув ичаётган идишга пуфламангиз!»—деган эканлар».
20-боб. Тош ва кесак билан покланмоқ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоқу алайҳи ва саллам ҳожатга чиққанларида эргашдим. У ёқ-бу ёққа қарамай борар эдилар. У кишига яқин борганимда, «Менга тош келтирғил, истинжо (покланиш) қилғайман»,— дедилар ёки шунга ўхшаш бир гап айтдилар. Кейин: «Суяк ёки тезак олиб келмағил!» — дедилар. Кийимимнинг этагида тош териб келдим. Ёнларига тўкиб, у кишидан ўгирилиб турдим, қазои ҳожатдан кейин тошлар билан истинжо қилдилар».
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев