"Шайтоннинг “таржимаи ҳоли”
• Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.
• Исми:Иблис;
• Шаҳри:Ғофилларнинг қалблари;
• Қариндошлари:Бут-санамлар;
• Доимий макони:Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !
• Даражаси:Биринчи даражали фосиқ;
• Мамлакати:Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;
• Кўзлаган мақсади:Қинғирлик, бузуқлик;
• Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;
• Мажлиси: Бозорлар;
• Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;
• Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;
• Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;
• Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;
• Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;
• Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;
• Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;
• Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);
• Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;
• Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;
• Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;
• Шериклари: Мунофиқлар;
• Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;
• Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;
• Буйруқлари: Фаҳшга буюради;
• Диёнати: Куфр;
• Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;
• Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;
• Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;
• Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;
• Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;
• Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатданкўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;
• Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;
• Минадиган улови: Ёлғон;
• Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;
• Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);
• Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;
• Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;
• Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;
• Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;
• Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;
• Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;
• Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;
• Тузоғи,ов қиладиган тўри: Аёллар;
• У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;
• Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;
• Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;
C Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;
• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;
• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;
• Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;
• Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;
• Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;
• Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;
• Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;
• Суҳбатдоши: Судхўр;
• Дўсти: Зино қилувчи;
• Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;
• Меҳмони: Ўғри;
• Элчиси: Сеҳргарлар;
• Кўзининг нури: Талоқ;
• Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;
• Кўзларини кўр қиладиган нарса:
Кечаси ўқилган намоз;
• Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.
• Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик.
Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик !
Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 51
Кучириб олсам мумкинми биродар?. Сурамасдан кучиромадим
Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?
Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ Шом ўлкасида бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бергандилар.
Бир бадавлат киши масжид қуришга киришди ва барча савобни ўзи олиш мақсадида қурилиш ишларида ҳеч кимдан кўмак олмасликни қаттиқ тайинлади.
Кунларнинг бирида у туш кўрди. Аллоҳ унинг учун Жаннатда гўзал бир қаср тайёрлаб қўйган экан. Қизиғи, қаср ёнида худди шундай яна бир қаср бўлиб, бунисидан ҳеч қандай ками йўқ экан. “Бу ким учун?”, деб сўраганида, “масжид қуришда сен билан шерик бўлган киши учун”, деган жавоб келибди. Уйғониб кетиб қурилиш томон шошилибди.
Қурувчиларнинг каттасидан “қурилишга ким шерик бўлди?”, деб сўраган экан, шундай жавоб берибди: “Бир онахон бир дона ғишт кўтариб келди ва савобингизга шерик бўлишни истади. Биз “хўжайин бунга асло кўнмайди, у билиб қолса, ишимиз чатоқ бўлади”, деб айтдик. Шунда у: “хавотир олма, хўжайининг ҳозир менинг уйимда, ухлаб ётипти” деб айтди (яъни у сизнинг аёлингиз экан)”…
Усмон розияллоҳу анҳудан...ЕщёAllohu Akbar:

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун Жаннатда бир уй бино қилади” (Бухорий ва Муслим ривояти)

Росулуллох салоллоху алайхи вассалам айтадилар
Ким бировни бир яхшиликка йуллаб куйса Унга хам уша ишни килганлик ажри бор
Имом муслим ровояти
Сиз шу темани ёзган бусез канча одамлар укиб канча одамлрга етказса сизга савоби етиб боради Ин ша Аллох
Аллох хайрли ишиларизи давомли килсин
Жазакаллоху хойрон