Шавкат Мирзиёев 3 сентябрь куни расмий ташриф доирасида Тянанмен майдонида бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда йигирмадан ортиқ давлат, жумладан, Россия, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Ветнам, Миср ва бошқа давлатлар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Парадда Хитой халқ-озодлик армиясининг 45 та отряди иштирок этди. Хитой мудофаа саноати томонидан ишлаб чиқарилган ракета тизимлари, танклар, авиация техникаси ва учувчисиз учиш аппаратларининг энг сўнгги намуналари намойиш этилди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев