Машҳур Зокировлар сулоласи вакили Наргиз Зокирова, ижтимоий тармоқларда ўз шаънига ёзилган ҳақоратларга жавобан, уни “келиб чиқиши ўзбекистонлик” деб таништиришларини бас қилишни талаб қилиб, Ўзбекистонни дўзахга тенглаштирди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирган.“Жонингизга тегмадими, а? Даф бўлинг, айнан сиз кабиларни деб бундан 20 йил аввал қочиб кетганман, айнан қочиб кетганман бу Ўзбекистон номли зулматли дўзахдан!”, – деди Наргиз Зокирова. Унинг сўзларига кўра, у “жирканч хурофотчилар”ни деб Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган (айнан шу ўринда у “ўз ватаним”ни жумласини ишлатган).Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда нафақат унга, балки унинг машҳур сулоласига ҳам муносиб баҳо бермай, “ўзларининг ачинарли даражаларига туширишга уринишган”. “Сиз бу сулолани ер билан битта қилишингиз эмас, фахрланишингиз керак эди!”, – дейди хонанда.“Мен учун қанчалар уятли бўлмасин, бироқ дуоибад қилаётган ва менинг шаънимга чидаб бўлмас фикрларни ёзаётган мана шу ярамасларни деб мен Ўзбекистонни ҳаётимдан таг-томири билан суғуриб ташлайман!”, – деб ёзади Зокирова.“Сизнинг республикангиздан чиққанимни унутинг! Сизники эмасман мен! Ҳеч қачон сизники бўлмаганман ҳам! На эътиқодим, на ташқи кўринишим, на қалбим ва на юрагим билан! Менинг Ватаним, бу АҚШ, Россия, Доғистон, Ҳиндистон, Хитой… Нима бўлса ҳаммаси, фақат сиз эмас!”, – дея қўшимча қилди Зокирова.“Мени ва оиламни тинч қўйинг! Худо ҳаққи, менинг саҳифамдан кетинг, ўзингиз айтганингиздек, “шайтон”дан нари бўлинг! Сизнинг жойингиз эмас бу, “иймонлилар!”, – деб ўз комментини якунлаган Наргиз Зокирова.Маълумот учун, 1971 йил Тошкентда санъаткорлар оиласида туғилган Наргиз Зокирова “Ялла” ансамбли солисти Фаррух Зокировнинг жияни ҳисобланади. У 1995 йилдан бери АҚШда истиқомат қилади. 2013 йили Россия телевидениесининг “Голос” (“Овоз”) лойиҳасидаги иштирок этиб, финалга чиққанди.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 49
Россиянинг
Super.ru порталиқўшиқчи Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқларда ўз ватанини “дўзах” деб атагани учун узр сўрагани ҳақида хабар тарқатди.“У дарҳақиқат менинг ватаним, менинг илдизларим, мен ўзбек эканлигимдан фахрланаман”, деб унинг сўзларидан иқтибос келтирган
Super.ru.Қўшиқчи Россия порталига берган суҳбатида : “Кеча куни билан йиғладим. Буни ўқиш жуда оғир ботди. Мен ватандошларимга бу хабарни ҳиссиётга берилган ҳолда ёзганимни тушунтирмоқчиман. Балки, нотўғри вақтда нотўғри жойда туғилгандирман, уларнинг тасаввурларига мос эмасдирман. Лекин ўзим туғилган, ота-онам яшаётган ерни, ватанимни қандай ёмон кўришим мумкин? Шу миллат туфайли мен дунёга келдим. Лекин айрим ватандошларим мени уларга ўхшамаганим учун ёмон кўришларидан жуда хафаман. Ахир шу туфайли ватанимни тарк этишга мажбур бўлдим. Мени нотўғри тушунган одамлар олдида узр сўрамоқчиман; мен бутун Ўзбекистонни назарда тутмаган эдим”, деб айтган.
<p sfay4c000000...ЕщёРоссиянинг

Кенча Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан айтилган ҳақоратларга жавобан қолдирган хабарида Ўзбекистонни “дўзах”га ўхшатгани хабар қилинган эди. Бу ўхшатиш ижтимоий тармоқлардаги фаол ўзбекистонликлар томонидан қизғин муҳокама қилинган.