Янги йилни барчамиз интизорлик билан кутамиз. Болаликдан янги йил байрами мўъжизалар олиб келувчи, янги қувончлар, янги орзулар олиб келувчи байрам сифатида хотирамизда қолган.Бугун Олот тумани марказида жойлашган Маънавият ва маърифат марказининг муҳташам тадбирлар залида Янги йил байрам тадбири ўтказилди.Тадбирни туман ҳокими Наргиза Нематова очиб бериб, йиғилганларни байрам билан муборакбод этди. Ушбу тадбирда болажонлар учун махсус тайёрланган "Оппоғойнинг уйига ташриф" мусиқали эртак спектакли бўлиб ўтди, унда бўлим ижодкорлари, халқ жамоалари, 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда 1-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. Тадбирда 200 дан ортиқ томошабин иштирок қилган бўлса шундан 150 нафари жажжи болажонларни ташкил қилди.Тадбир сўнгида қорбобо ва туман ҳокими Наргиза Нематова болажонларга совғалар улашди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев