Боболарни ардоғидан,мерос қолган кетмондур.
Қўлларини қавартирган,ўроғ доим ҳамроҳдур.
Ҳеч, тинмас уммоним менинг!
Асил деҳқоним менинг!
Ёмғир демай,қор демай,даласидан келмаган.
Эрта саҳар сувлар кечиб,чарчамаган толмаган.
Меҳнат билан билаклари,оғриқ билган билмаган.
Камтарин султоним менинг!
Бобо деҳқоним менинг!
Саҳроларни бўстон қилган,сенинг олтин қўлингдир.
Кечалари юлдуз қараб,борар дала йўлингдир.
Тегирмонга буғдой ғамлаб,хосил сени тўйингдир.
Юксалган ҳирмоним менинг!
Асил деҳқоним менинг!
Пайкаллларда қовун-торғиз,ҳимматингдур элимга.
Олма,анжир узумлар ҳам, ҳимматингдур элимга.
Тўкин-сочин дастурҳонлар,меҳнатингдур элимга.
Эларо достоним менинг!
Бобо деҳқоним менинг!
Бобом азиз,Отам азиз,азиз менинг деҳқоним.
Юрт бозорин неъматларга,тўкин қилган инсоним.
Қудратинга қудрат қўшиб,соғлик берсин Худойим.
Шарафим-шоним менинг!
Бобо деҳқоним менинг!
Фирдавс Барлос ! 2016.07.15
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1