Кимчи ўзи алоҳида панчан (газак) сифатида истеъмол қилинади ва кўплаб таомларни тайёрлашда қўшимча ингредиент сифатида ишлатилади: пироглар, манти, шўрва, қовурилган ва димланган овқатлар учун. Кимчи - бу аччиқ тузланган карам.
Таркиби:
📌 Пекин карами - 1,3 кг
📌 Дайкон турпи - 140 гр.
📌 Сабзи - 100 гр.
📌 Пиёз - 80 -90 гр.
📌 Яшил пиёз - 4 дона
📌 Саримсоқ - 50 гр.
📌 Янги занжабил - 10 гр.
📌 Устритса (ёки анчоус) соуси - 100 мл.
📌 Қизил қалампир - 70 гр.
📌 Шакар - 1 ош қошиқ.
📌 Гуруч уни - 1 ош қошиқ.
📌 Туз - 180 гр.
📌 Сув - 240 мл.
1. Карамнинг уст қисмидаги бир нечта баргларини олиб ташлаймиз ва чиқиб кетадиган дастасини кесиб оламиз (расмда кўрсатилгандек).
2. Карамнинг бошидаги қалин(оқ) қисмини кесамиз ва қўл билан иккига бўламиз.
3. Карам дастасини ҳам иккига бўламиз.
4. Идишга сув соламиз ва карамни ботирамиз. Нам баргларга туз яхши сингади.
5. Ҳар бир баргга яхшилаб туз сепиб чиқамиз.
6. Карамни идишга соламиз. Кейинги вазифамиз ҳар 30 дақиқада 2 соат давомида карамнинг бир текисда шўрланиши учун айлантириб туришдир.
7. Карам шўрланаётган вақт оралиғида кимчи учун қоплама тайёрлаймиз. Блендерда саримсоқ, занжабил ва пиёзни бир хил пюре ҳолатида майдалаймиз.
8. Корейс қирғичида Дайкон турпи ва сабзини қирғичдан ўтказамиз. Aгар сизда бундай қирғич бўлмаса, оддий катта қирғичда ёки пичоқ билан ингичка сомонча шаклида кесишингиз мумкин.
9. Яшил пиёз майдаланади.
10. Энди қопламамизнинг асосий қисмини тайёрлашимиз керак. Бунинг учун идишга сув соламиз ва ичига шакар ва гуруч унини қўшамиз. Ўртача оловга қўйиб, аралаштирамиз. Тахминан 7-9 дақиқа давомида масса қалинлашгунча аралаштириб турамиз.
🛒: 24/7
💳: Master, Visa, BCcard
✅ Android: http://bit.ly/aBozoraka ✅ iPhone: http://bit.ly/iBozoraka ✅ тел: 010-9802-3009 Ўзбек тилида
✅ тел: 010-5127-4357 на Русском
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1