Россияда “GM Uzbekistan” автомашиналарнинг сотилиш даражаси тушиши давом этмоқда. Бу ҳақида Podrobno.uz Интернет нашри хабар бермоқда. 2013 йилнинг январдан июнгача бўлган даврда Россия бозорларида 27 274 дона ўзбек автоси сотилган эди. Ўтган йилнинг шу давирида 41 446 та автомашина сотилган.
Июн ойида россияликлар 3 594 та Ўзбекистон автомошиналарини сотиб олган эди (-61%). Ўтган йили айнан шу ойда 9256 авто сотилган эди.
Энг оммабоп модель бўлган “Нексия” автомобили Россияда энг кўп сотилаётган 25 автолар рўйхатида 23-ўринга қадар тушди. Шундай қилиб, 2013 йилнинг 6 ойи ичида Россияда 15 516 дона ўзбек автомашиналари сотилган. 2012 йилнинг 6 илк ойи ичида эса бу кўрсаткич 24 671 тенг эди. Бу сотилиш даражасининг 37% пасайишини билдиради. 2013 йилнинг июн ойида харидорлар 1 953 та “Нексия” сотиб олишган бўлса, 2012 йил июн ойида бу кўрсатгич 5 553 ни кўрсатган., бу 65% паст кўрсатгич демакдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев