Бухоролик Моҳигул Махмудова 23 ёшли
укаси Аъзамжонни тақдиридан ташвишга тушган. Аъзамжон Маҳмудов апрел
ойида Санкт Петурбургда терактда айбланиб ҳибсга олинган.Аъзамжон
Маҳмудов апрель ойида Санкт-Петербург полицияси томонидан ижарадошлари
билан бирга терактга алоқадорликда айбланиб олиб кетилган ва ҳамон
ҳибсда сақланмоқда.Моҳигул Маҳмудованинг айтишича, Аъзамжон 3
йилдан буён Россияда ишлаб, тирикчиликдан ташқари, олийгоҳда ўқиётган
опасининг контракт тўловини тўлаётган эди.
Шу йилнинг 3 апрель куни Санкт-Петербургда содир этилган теракт
оқибатида Марказий осиёликлар яшайдиган хонадонлар ва муҳожирлар таъқиб
остига олинган. Апрелнинг охирида ўзбекистонлик Аъзамжон Маҳмудов
полиция ходимлари томонидан террорчиликка алоқадорликда гумонлаб олиб
кетилган. Моҳигул Маҳмудова укасининг айбсизлигини исботлаш учун
қўлидан келадиган ҳамма ҳаракатларни қилаётганини билдирди. Аммо у бошқа
томондан ташвишда."Укам беайб. Лекин уни қийнаб, азоб бериб қўл
қўйдиришса, туҳматга қолиб кетмасин дейман. Азоблар жонига текканидан
бўйнига олса, тамом. Укам намоз ўқишни умуман билмайди, оддий, содда,
ишонувчан бола. Қўлига қурол-аслаҳа ушлашни ҳам билмайди. Жуссаси
кичиккина, ҳеч ким айтмайдики, ундан террорист чиқади деб", - дейди
Моҳигул Маҳмудова.Тергов жараёнлари Санкт-Петербургда бошланган.
Аъзамжонга адвокат берилган, аммо адвокат ўз ҳимоясидаги йигитни
айбсизлигини, аммо уни бирон марта кўрмагани ва гаплашмаганини Моҳигулга
билдирган. Май ойининг охирида Аъзамжон гумондорлар қаторида
Москвага олиб келинган. Моҳигул Маҳмудова бир таржимон аёл орқали
укасидан хат олишга муваффақ бўлган. Унда Аъзамжон ўзининг айбсизлигини
билдирган. Шу билан Аъзамжон билан алоқа узилган.Моҳигул
Маҳмудова онаси вафот этиб, укаларини ўзи катта қилаётгани, отаси мазкур
воқеа ортидан қон босими ва юрак хуружи касал бўлиб ётиб қолганлигини
айтади. "Қийналиб кетдим. Ҳамма ёққа югуриб юрибман, ҳеч ким
эътибор ҳам қилмайди. Элчихонага ҳам, порталга ҳам ёздим... Шунча ойдан
бери у ерда укамнинг ҳоли нима кечди", - дейди Моҳигул.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7