Тожикистон расмийлари ёши 40 дан кичик фуқароларни Ҳаж зиёратига боришини тақиқлаганлар.Бу хабарни Тожикистон Дин ишлари, урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси матбуот хизмати "Радио Озоди" радиосига тасдиқлаган.Дин ишлари қўмитасига кўра, бундай қарор мамлакатнинг кекса фуқароларига Ҳаж зиёратини адо этишларига кўпроқ имконият яратиш мақсадида қабул қилинган.Бироқ Тожикистондаги вазиятни яхши биладиган кўпчиликнинг фикрича, ҳукумат Тожик ёшларининг радикаллашиши олдини олиш мақсадида ана шундай чораларга қўл урган.Бундан олдинги йилларда Тожикистонда мактаб ўқувчи қизларининг рўмол ўрашлари тақиқланган, вояга етмаганларнинг масжидга кириб намоз ўқишлари маън этилган.Кўплаб ёш тожикистонликлар Ироқ ва Суриядаги жангарилар сафларига бориб қўшилгани ҳақидаги хабарлар ортидан Тожикистон ҳукумати хорижий мамлакатлардаги мадрасаларда Ислом динини ўрганаётган минглаб талабаларни ватанига қайтишга мажбур этди.Тожикистон ҳукумати бундан олдин ҳам Ҳаж зиёратига борадиган фуқаролар учун чекловлар жорий этган.2010 йили ёши 18 дан кичик ва 80 дан ошган тожикистонликларнинг муқаддас зиёратга боришлари тақиқланган эди.2015 йили ёши 35 дан кичикларга ана шундай чеклов киритилганди.2016 йили 6000 Тожикистон фуқароси Ҳаж зиёратини адо этган.Расмийларга кўра, Тожикистон ҳукумати Саудия Арабистони ҳукуматидан ўзлари учун квотани оширишни ва ҳар йили камида 8000 тожикистонликнинг Ҳажга боришига рухсат беришини сўраб келмоқда.Аммо ҳозирча Саудия тарафи расмий Душанбенинг бу сўровини қондирмаган.Тожикистон расмийларига кўра, бу йил Ҳаж зиёрати учун тўлов 3985 АҚШ долларига тенг маблағни ташкил этган.Бу йилги тўлов 2016 йилга нисбатан 570 доллар қимматлаган.Бунга Саудия подшосининг Ҳаж солиғи ва АҚШ долларининг курси кўтарилгани сабаб бўлган.Ўзбекистондан ҳам йиллик Ҳаж зиёратига 6000 киши боришига рухсат берилган, бу квотанинг 2018 йилдан 10000 га оширилиши хабар қилинган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02 http://www.bbc.com/uzbek/central-asia-40367596 #тожикистон #таджикистан #tojikiston #ҳаж #хадж #haj
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1