Ўзбекистонда тез орада "икки диплом" (Double Degree) дастури амалиётга жорий этилади, бу ҳақда Sputnik мухбири Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазирлиги ходимига таяниб хабар тарқатди.Хабар агентлигига кўра, кўплаб хорижий олийгоҳларнинг Ўзбекистонда икки диплом дастурини жадаллаштириш бўйича таклифлар вазирликка келиб тушмоқда."Биз магистрлик мутахассисликлари учун икки диплом дастурини жорий этишни таклиф қилмоқдамиз. Бу нима дегани, масалан Ўзбекистон ва хорижий олийгоҳ ўртасида тегишли келишув имзоланади ва уларнинг магистрлари икки ўқув дастур бўйича таълим олиш имкониятига эга бўладилар. Натижада талабалар икки дипломга - Ўзбекистон ва хорижий давлат дипломини оладилар" - деди мутахассис.Sputnik ёзишича, бу дастурни амалга ошириш учун айрим шартларга риоя қилиш зарур бўлади. Жумладан, олийгоҳларда таълим муддати бир хил бўлиши керак. Масалан икки йил. Бунинг учун дастурнинг бир ёки бир неча семестрларни бирлаштириш керак бўлади.Шунингдек, икки диплом дастурида мутахассисликлар бўйича қатъий чекловлар бўлади. Масалан, бир вақтнинг ўзида физик ва агроном дипломларини олиш мумкин эмас. Ушбу дастурга фақат қўшни (ўхшаш) бўлган мутахассисликлар киритилади."Ўзбекистон икки диплом олиш тажриба лойиҳаси аввал ҳам амалга оширилган. Хусусан, бу амалиёт Тошкент қишлоқ хўжалиги ирригация ва мелиорация институтида муваффаққиятли амалга оширилди. Мазкур институт Голландия олийгоҳи билан ушбу масалада битим мавжуд. Яқинда давлат раҳбари мазкур йўналишда ишларни янада жадаллаштириш бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар имзолади. Олдинда жуда катта ишлар амалга ошириш зарур. Мазкур масала бўйича хорижий олийгоҳларнинг кўплаб таклифлари келиб тушмоқда. Ҳозирги вақтда Россия олийгоҳлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар амалга оширилмоқда", - деб айтган исми ошкор этилмаган таълим мулозими Sputnik сайтига. http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-40251160 #OZbekiston #ўзбекистон #талаба #talaba #student #diplom #диплом
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3