Британия Бош вазири Тереза Мэй ҳукумат мамлакатдаги террор хавфи даражаси энг баланд нуқтага кўтарилганини урғулаган.
Унинг айтишича, хавфсизик кучлари ҳали ҳужумчи Салман Абидий якка ўзи ҳаракат қилганми ёки шериклари ҳам бўлганми, деган масалага ойдинлик кирита олишмаган.
Шу сабабли яна янги ҳужумлар амалга оширилиши муқаррар бўлиши мумкин.
Ҳозир мамлакат бўйлаб муҳим жойларни қўриқлаш учун юзлаб қўшимча кучлар сафарбар этилган.
Бош вазир одамларни ортиқча ваҳимага туширишни истамаслигини, лекин мавжуд вазиятда зарурий жавоб чоралари кўрилаётганини айтди.
Бир кун олдинги Манчестер концерт залида содир этилган ҳужумда болалар ва ўсмирлар дохил 20 нафардан кўпроқ одам нобуд бўлганди.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
https://youtu.be/VM0fRY8JMvI
https://www.bbc.com/uzbek/world-68919530
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев