59 киши яраланган.Уларнинг орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда.Ҳужумга ҳозирча масъулиятни бирор бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.Ҳужум душанба куни ярим тунга яқин кузатилган. "Манчестер-арена"да амалга оширилган.Портлаш америкалик поп юлдузи Ариана Гранде концерти тугаши биланоқ юз берган.Полицияга кўра, ҳужум бир кишининг иши бўлган.Жорий пайтда унинг шериклари бор-йўқлиги ўрганилмоқда.Дастлабки фаразларга кўра, ҳужумчи портловчи ускунани концерт залига олиб кирган.Сўнгра уни ҳаракатга келтириб, ўзи ҳам бирга портлаб кетган.Полиция ҳужумга "террорчилик амали", дея баҳо берган.23 ёшли Ариана Гранде, айниқса, ўсмир қизлар ва болалар орасида машҳур.Ҳужумга у ҳам ўз муносабатини билдирган.Ёзган твитида портлаш ва қурбонларга оид хабарлардан "дили вайрон бўлгани"ни айтган.Тафсилотларини Би-би-си Ўзбек Хизмати билан кузатиб боринг.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02. http://www.bbc.com/uzbek/world-40011106 #манчестер #manchester #britaniya #британия
https://www.youtube.com/watch?v=3C2lx0j2vMg
https://www.bbc.com/uzbek/world-68336163
https://www.bbc.com/uzbek/world-69057425
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1