Унда ўзбек миллиардери ўзига нисбатан Навальний томонидан қўйилган ва маҳкамага асос бўлган айбларни рад этган.12 дақиқалик видео мурожаатнинг бошида Усмонов уни Навальний ҳақ, деб ўйлаётган одамлар учун ёзаётганини айтган. Миллиардер одамларнинг фикри унга муҳим эканлигини айтган. Навальний видеони ўз сайтига қўйди ва кейинроқ унга батафсил жавоб беришини маълум қилди.Видеода Усмонов мухолифатчига "сен" деб мурожаат қилади ва Навальний томонидан унга нисбатан олдинга сурилган асосий айбловларга изоҳ берган. Видеодаги асосий фикрларни у "Ведомости" газетасига апрел ойида берган интервьсида айтган эди.Навальний:"Кактус" номли кўрсатувида Навальний Усмонов ҳақида гапира туриб, уни "жиноятчи деганлари учун, хавотирланаяпти", деди. Сиёсатчининг таъкидлашича, тадбиркор гўёки "Ўзбекистонда ё жинсий зўравонлик ё фирибгарлик бўйича 6 йил ўтириб чиққан. У ҳозир ҳам жиноятчи ва жиноятчи бўлган".Усмонов:"Сен мени жиноятчи ва уни яширишга ҳаракат қилаяпти, деб ёлғон гапиряпсан. Яширадиган нарсам йўқ. Сендан фарқли равишда мен 6 йил қамоқда ўтирганман. У мен ўғирламаган социалистик мулк ва мен ҳеч кимга бермаган пора ҳақида қалбакалаштирилган иш эди. Мени жинсий зўравонлик учун ўтирган дединг - яъни моддаларни ва сўзларни манипуляция қилиш орқали инсон ва нокаслар ўртасидаги чегарани ўчириб ташлашни истадинг"."Агар сен ҳақиқий юрист бўлганингда, жиноят аломатлари йўқлиги сабаб, ўз аризасига кўра эмас, балки мамлакат Олий суди қарори билан тўлиқ оқланган одам жиноятчи эмаслигини билган бўлардинг. Иккимиз орамиздаги жиноятчи - бу сенсан, чунки сен суд идораларининг ҳукми билан шартли равишда жазо ўтамоқдасан".Хусусийлаштириш бўлганмиди?Навальний:"Усмонов бизга Uber га қанча сармоя киритгани ҳақид истаганича гапирсин. Сармоя киритган бўлса, киритибди? Сармоя манбаси ва умуман унинг 90 фоиз бойлиги қаердан келган? Мана у: тўлиқ ишлаб турган совет тоғ-металлургия комбинатлари. Кондан темир рудаси қазиб олади ва тамом. Қазишни 1960 йилдан бошлашган, шунчаки у ерда кейинроқ Усмонов пайдо бўлган", - деб ёзган Навальний.Навальнийнинг таъкидлашича, Усмонов ушбу комбинатларни гўёки "шунчаки хусусийлаштирган ёки ўғирлаган ё умуман бошқа йўл билан шахсий қилиб олган, бироқ у мутлоқо ҳеч нарса яратмаган".Усмонов:"Сен бойлигимнинг манбаси - хусусийлаштирилган йирик битимлар, деб ёлғон тўқияпсан. Бўҳтон. Мени совет тоғ-металлургия комбинатларини ўғрилаб, тортиб олган деяпсан. Эслашимча, гаров аукционлари 1995 йили якунланган. Мен уларнинг бирортасида, ундан кейинги хусусийлаштириш келишувларида ҳам иштирок этмаганман"."Бизнинг илк битимимиз 2004 йилда бўлганди ва у рекорд эди. "Михайлов" давлат корхонасига 1,5 миллиард доллар тўлагандик. Шунинг ярим миллиардини ҳиссадорларнинг ўзи топганди, миллиард долларни банк кредит сифатида берган эди. Ушбу кредитни ўз вақтида тўлаганмиз. Ушбу активларни кимдандир совға сифатида текинга олган, деб ёлғон гапиряпсан"."Бу нарсани текинга олди, деб фақат алдаяпсан. Давлат аукционида бир марта 2008 йили қатнашганмиз. Ўшанда Удокан конини ўзлаштиритиш ҳуқуқий рекорд сумма, ярим миллиард доллар тўлаганмиз. Бу нефт-газ соҳасидан ташқари давлат билан энг йирик битим бўлган эди".Қанча ишчи ўринлари?Навальний:"У бирорта ҳам иш ўрни яратмади. Алишер Усмоновдаги ҳамма бойлик, бизнес-империясининг асоси - совет тоғ-металлургия комбинатлари ва улар 70-80 йилларда яратилганди", - деб таъкидлаган Навальний.Усмонов:"Мени бирорта ҳам иш ўрни яратмади, деб навбатдаги марта бўҳтон қилаяпсан. Сен шунчаки ўқимагансан. Корхонада менинг 10 йиллик раҳбарлигим остида 40 минг ишчи ўрни яратилди. Корхонанинг технологияси, инфратузилмаси учун 80 миллиард рубль сармоя киритилган. Уни ўртача курс билан кўпайтирсанг, қанчалигини билиб оласан. Бу рақамларни айтиш, шунчаки ноқулай. Ушбу замонавийлаштиришлар совет ҳукумати эвазига бўлдими? Балки давлат режаси асосидадир? Балки Леонид Ильич (Борежнев) менга партия олтинларини қолдириб кетгандир?"Усмонов қаерда солиқ тўлайди?Навальний:"Россиянинг энг бой одамларидан Алишер Усмонов, ўзининг 13 миллард долларлик бойлиги билан Россия солиқчиси бўлишдан бош тортган. Бу шуни англатадики, у расмий равишда Россия ҳукуматини йилнинг асосий қисмини Британия ва Шқейцарияда ўтказиши туфайли, Россияда бошқа солиқ тўламаслиги борасида огоҳлантирган", - деган Навальний 2016 йилда чиқарган видеосида.Усмонов:"Россияда солиқ тўламайди, деб алдаяпсан. Сен ўзинг қаерда солиқ тўлайсан? Умуман солиқ тўлайсанми? Мен фақат Россияда солиқ тўлайман. Сен алдаётган, бошини қотираётган, туҳмат қилаётган одамлар шуни билсинларки, бу йил мен 2,7 миллиард рубль солиқни декларация қилдим, агар валюта курсига ўгирилса, 10 йилда эса деярли ярим миллиард долларлик солиқ тўладим".Пуллар қаердан келган?Навальний:"Натижада ҳеч кимга кераксиз олигарх билан қолмоқдамиз. Унинг пуллари тадбиркорлик истеъдоди туфайли эмас, балки ишчилари ночор меҳнат шароитларида ишлайдиган советларнинг йирик тоғ-металлургия корхоналаридан олган. Дунёдаги энг қиммат қайиқлардан бири совет тоғ-металлургия корхонасидан олинган хом-аёшёни сотиш эвазига ясалган", - деб ёзган Навальний ўз сайтида.Усмонов:"Сени қаттиқ қийнаётган бошқа маблағлар тўғрисида ҳам у-бу нарса дейишга тўғри келади. Чунки бизнесини майда битимларни пора эвазига тузиш билан бошлаган ва эплолмаган ношуднинг даҳшатли бахиллигини сезмоқдаман. Мен хорижда - Лондон, Нью-Йоркдаги биржаларда жуда ҳам кўп битим тузганман. Улардан яхшигина солиқ тўлаганман. Улардан ишлаб топган фойдам, 4,5 миллиард долларни ташкил қилган"."Ушбу пуллардан, солиқдан ташқари, миллиардини хайрия ишларига ва одамларга ёрдам сифатида берганман - бу ҳам порами? Қолган пуллар сенга қизиқ бўлса - бахиллик қилмаслигинг учун айтмоқчиман - бор молимни сотиб олганман. Уларнинг ичига чиройли қайиқ ва учоқ ҳам киради. Чунки мен, Лёша, сендан фарқли равишда, бахли ҳаёт кечираман".Порами ё тўлов?Навальний:"Усмонов Бош вазир Дмитрий Медведов одамлари назорат қилувчи "Соцпроект" жамғармасига Рублевкадаги 5 миллиард рубллик қаср совға қилган", - деб айтган Навальний "Кактус"нинг навбатдаги сонида. Ўшанда у бу нарсани пора сифатида баҳолашларини айтган эди.Усмонов:"Мени пора беради, деб яна ёлғон гапиряпсан. Бир нарсани тушун, порани рўйхатга олишмайди. Ўз ҳисоб рақамидан очиқчасига пул ўтказмайди. Сен кўчмас мулк, ер мулки ва бошқа нарсалар тўғрисида китобларни ўқиб чиқишинг керак. Чунки уларда одамлар нафақат битим тузгани учун, балки тузмагани учун ҳам пул тўлашлари ҳақида ёзилади"."Ер ва уй билан боғлиқ ҳикоя - бу уч томон иштирок этган кўп йиллик, кўп босқичлик нарса. Мен унга орамизда битим бўлиши учун эмас, балки бўлмаслиги учун пул тўлаганман. Ҳар биттасига тўлашга тўғри келган. Биттасига фойдадан воз кечиши учун ва ерида истаган нарсасини қуриши учун активлар билан, бошқасига эса ердан воз кечиши учун пул ва заёмлар билан тўлаганман".Кончи ёки шахтёрлар?Навальний:Навальнийнинг таъкидлашича, "Усмонов ишчиларга тўла ойлик бермаган, солиқни тўла тўламаган ва шунинг эвазига бойиб кетмоқда, бунинг эвазига у 400 миллионлик еврога қайиқ сотиб олган. Мана бойлигининг асоси, у ҳеч қандай ишчи ўрни яратмаган, иқтисод учун ҳам ҳеч қандай ижобий самара келтирмаган", - деган сиёсатчи.Усмонов:"Сен ҳеч бўлмаса, чуқурроқ ўргансанг эди. Масалан, Лёша, сен бизда шахтёрлар дейсан. Яна бунақа эмас, бизда шахтёрлар йўқ. Ҳеч бўлмаса шуни ўргансанг эди. Бизда рудани очиқ ҳолатда қазиб олишади. Бизда кончилар, дейилади. Уларнинг маоши эса минтақа билан солиштирганда бошқаларникига қараганда ярим баробар кўпроқ олишади. Россиядаги бошқа минтақаларга қараганда бундан ҳам кўпроқ олишади".
https://www.bbc.com/uzbek/world-69096341 So‘nggi tafsilotlar.
...https://www.bbc.com/uzbek/world-69096341 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-69096341 Президент ҳозир Анқарада.
...https://www.bbc.com/uzbek/world-69096341 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-69094357
https://www.bbc.com/uzbek/world-69090959 Нима бўлди?
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2