Хитойда бўлиб ўтган "Бир қутб, бир йўл" халқаро форуми доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашди.Эрдўғон Ўзбекистон билан муносабатларни икки мамлакатнинг ҳам манфаатларига асосланган ҳолда юқори даражага олиб чиқишга тайёр эканини изҳор қилди.Айни дамда Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари сиёсат, тижорат ва савдо, сармоялар, туризм ва бошқа соҳаларда катта салоҳиятга эга экани ва ҳали бу салоҳият ишга солинмаганини таъкидлади.Бу икки давлат раҳбарларининг илк учрашуви эмас.Ўтган йил ноябрида Эрдўғон Самарқандга ташриф буюриши ва марҳум президент Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиши ортидан икки томон қатор эҳтимолий келишувларни муҳокама қилишганди.Унда алоҳида эътибор сармояларни ошириш, хусусан Ўзбекистондаги туризм тизими, тўқимачилик, тери, фармацевтика, қурилиш ва қишлоқ хўжалик соҳаларига берилишига келишилган.Айни дамда Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтган "Туркия ва Ўзбекистоннинг иқтисодий алоқалари" номли анжуманда Туркия илм-фан, саноат ва технологиялар вазири муовини Ҳасан Челик ўз ҳукумати икки мамлакат ўртасидаги айирбошлаш кўламини "келгуси йилларда" 2-3 маротаба оширишга бел боғлаганини айтган.Ўзбекистон мустақиллиги йиллари бошларида мустаҳкамланган турк-ўзбек муносабатлари 1990-йиллар охирларига келиб совуганди. Хусусан, турк лицейлари ёпилган ва уларни битириб Туркия таҳсил олишга кетган ўзбекистонлик талабаларнинг баъзилари "нурчилар" оқимига аъзоликда шубҳаланиб, уларга қарши жиноий ишлар очилган.Ислом Каримов президентлигининг охирги йилларида Ўзбекистонда турк тадбиркорларига қарши кампания олиб борилган ва уларнинг ширкатларига рейдлар ўтказилганди.Туркия таниқли ўзбекистонлик мухолиф сиёсатчи Муҳаммад Солиҳга яшаш рухсатини берган. Айни дамда визасиз тизим туфайли Туркияда ўнг минглаб ўзбекистонликлар, хусусан сиёсий қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари яшаб келмоқда.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
https://youtu.be/VM0fRY8JMvI
https://www.bbc.com/uzbek/world-68919530
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев