13 майда мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг машъум кун - Андижон қирғинига 12 йил тўлди.
Бу Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейинги Андижон қирғинининг илк санасидир. 2005 йил 13 майидан кейин рўй берган ҳодисаларни Ўзбекистон ҳукумати "Акромийлар" диний гуруҳининг конституциявий тузумни ағдариш мақсадини кўзлаган террорчилик амаллари деб атаган. Ҳукуматга кўра, Андижон ҳодисаларида 187 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксари террорчилар бўлганлар. Гувоҳлар ва халқаро ташкилотлар эса ҳукумат кучлари Андижон вилоят ҳокимлиги
ёнидаги майдонда ва майдондан олиб чиқадиган кўчаларда аксари қуролсиз тинч намойиш вакилларини отиб ўлдирганларини айтганлар. Ўзбек-Қирғиз чегарасига етган одамларни ҳам Ўзбек ҳарбийлари ўқ ёмғири билан кутиб олганлар.
Халқаро ташкилотларга кўра, Андижонда камида 500 инсон
ўлдирилган. Қатор Ғарб давлатлари Ўзбекистон ҳукуматини кўпчилигини қуролсиз одамлар ташкил этган намойишчиларга қарши ҳаддан ташқари куч ишлатишда айблаган ва воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирган. Ўзбекистон ҳукумати мустақил текширув чақириқларини рад этган.
Андижон қирғинининг 12 йиллиги санаси арафасида Тошкентга
борган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Зайд Раад Зайд ал-Ҳусайнни Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Учрашув бир ярим соат давом этгани хабар қилинди. БМТ Олий Комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Андижон воқеалари қурбонларини унутмасликка ва бу воқеаларга холис баҳо беришга чақирган. Андижондаги "даҳшатли воқеалар қурбонларининг саволларига жавоб топилиши кераклиги"ни таъкидлаган Инсон ҳақлари олий комиссари. Хўш, Президент
Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон ҳодисалари борасида мавқеи ўзгарадими?
Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов: Сиёсий тизимнинг
Андижон борасида муносабати ўзгармайди. Шахсан Шавкат Мирзиёев учун Андижон феномени, Андижон воқеаси ва омили бир қанча ўлчамда аҳамиятли бўлиб қолаверади. Биринчиси, тарихий хотира сифатида. Чунки Шавкат Мирзиёевнинг ўзининг олдига қўйган асосий вазифаси сиёсий тизимнинг имиджини ижобийлаштириш, яхшилашга қаратилган. Яъни, у сиёсий тизимни фундаментал ўзгартирмаяпти, аксинча
сиёсий тизимни ислоҳ этишга ҳаракат қилаяпти. Яъни, бир тизимдан воз кечиб, икккинчисига ўтаётгани йўқ. Фақатгина авторитар режимнинг қаттиқ бир шаклидан мўътадилроқ, юмшоқроқ формасига ўтишга ҳаракат қиляпти. Ҳали ўтгани йўқ, ўтишга ҳаракат қиляпти. Чунки Ўзбекистонда президентлик институтидан ташқари бир неча ҳокимият марказлари бор ва уларнинг ветолари тўлалагича ҳали кучида турибди. Иккинчиси, Шавкат Мирзиёев Андижон воқеалари даврида Ўзбекистоннинг бош вазири эди ва Ўзбекистон давлатчилигига кўра ижроия ҳокимиятининг айнан ижтимоий, иқтисодий соҳага энг катта масъул шахси бош вазир ҳисобланади. Чунки президент - давлат раҳбари ва президентлик учта давлат органининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи институт ҳисобланади. Ва Андижон ҳодисаси, Андижон воқеаси биринчи ўринда ижтимоий ўлчамга эга бўлган. Иккинчи ўринда диний, мафкуравий
ўлчамга эга бўлган феномен. Ва Шавкат Мирзиёев учун Андижон воқеасининг масъулияти тўлалигича Каримовга тушади, дейиш нотўғри. Албатта, 13 май куни Каримов қарор қабул қилди ва қуршов масаласида айнан Каримовнинг ёндашуви ҳал қилувчи роль ўйнади. Учинчиси, Шавкат Мирзиёев учун Андижон воқеаси ижтимоий босим ёки ижтимоий саросима омили сифатида ҳам қолади. Чунки 32 миллионли
Ўзбекистон мана шундай кутилмаган ижтимоий портлаш, ижтимоий бўҳронни юзага келтириши мумкинлиги хавотири сиёсий тизим учун реалдир. Ўзбекистоннинг кутилмаганда бошқа бир вилоятида, масалан, Фарғонада ёки мисол учун катта аҳолига эга Самарқанд вилояти ёки Қашқадарёда мана шундай воқеа ва ҳодиса юз бермайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Аксинча, Ўзбекистон ҳам демографик,
ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам географик жиҳатлардан ижтимоий портлашларга, инқилобларга ўта мойил бўлган давлат ҳисобланади. Марказий Осиёда мана шундай ўта мойил бўлган давлат учта. Булар Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Қозоғистоннинг квадрат километрига аҳолисининг зичлиги, ёки пойтахтининг аҳоли зич жойлардан жуда ҳам узоқлиги ёки Туркманистон аҳолисининг
сийраклиги инқилобларнинг таҳдидини анча пасайтиради. Бунинг устига бу икки давлат нефть ва газга жуда ҳам бой. Демак, Ўзбекистон ҳокимияти учун Андижон мана шу учта ўлчамда ўзининг аҳамиятини йўқотмайди. Ва ўйлайманки, Андижон масаласига сиёсий тизимнинг ёндашуви ўзгармайди.
Би-би-си: 2005 йил 13 май куни Андижоннинг бош майдонида
сўз олиб гапирган инсонларнинг овозлари сақланиб қолган, улар адолатсизлик, ноҳақлик ва ўзларининг муаммоларига ҳукумат қулоқ солмаётганидан шикоят қилган эдилар. Бугун эса Президент Мирзиёев давлат халқнинг арзу-додига қулоқ тутиши лозимлиги ҳақида гапираяпти. Шу маънода Ислом Каримовнинг ҳокимияти халқни инкор этганди, деган баёнотни кутиш мумкинми янги ҳокимиятдан?
Камолиддин Раббимов: Андижон воқеасини сиёсий тизим,
ҳокимият тан ололмайди, чунки Ғарб, бутун демократик давлатлар Ўзбекистон ҳокимиятини инсониятга қарши жиноят ёки геноцидда айблади. Сиёсий ҳокимиятнинг бу масала борасидаги позицияси ўзгармас, ёпиқ бўлиб қолаверади. Лекин сиёсий тизим, яъни янги ҳокимият вазиятни юмшатишга қаратилган ҳатти-ҳаракатларни олиб бораверади. Пировард устувор вазифа шундан иборатки, бундан кейин имкон қадар Андижонга ўхшаган воқеа ва ҳодисаларни юзага келтирмаслик ёки мана шундай ижтимоий бўҳронлар юзага келадиган бўлса, уни давлатчилик учун, жамият учун энг кам миқдордаги зарар билан бартараф этиш, қурбонларсиз ҳал қилиш ёндашуви устувор
ёндашув бўлиб қолади.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзова: Менинг фикримча,
Шавкат Мирзиёевнинг Андижон масаласида позицияси Ислом Каримовникидан фарқли бўлмайди. Бу дегани, Андижон воқеалари унутилиши керак. Менимча, у ерда бўлган қирғин Мирзиёев раҳбарлиги пайтида ҳам гапирилмайди ва муҳокама қилинмайди. Чунки Андижон қирғини рўй берган пайтда Мирзиёевнинг ўзи ҳам бор эди. Албатта,
у ўшанда Каримов соясида юрган мулозим эди, лекин Андижон қирғини масаласи кўтариладиган бўлса, биринчи навбатда Каримов ва унинг атрофида бўлган мулозимларнинг масъулияти ҳақида гапириш лозим бўлади. Шунинг учун, менимча, Мирзиёев худди Каримовга ўхшаб Андижон ҳодисаларини унутишни истайди ва бу ҳақда ҳеч қаерда гапирилмаса ҳам керак.
Би-би-си: 2005 йил 13 май куни Андижоннинг бош майдонида
сўз олиб гапирган инсонларнинг овозлари сақланиб қолган, улар адолатсизлик, ноҳақлик ва ўзларининг муаммоларига ҳукумат қулоқ солмаётганидан шикоят қилган эдилар. Бугун эса Президент Мирзиёев давлат халқнинг арзу-додига қулоқ тутиши лозимлиги ҳақида гапираяпти. Шу маънода Ислом Каримовнинг ҳокимияти халқни инкор этганди, деган баёнотни кутиш мумкинми янги ҳокимиятдан?
Умида Ниёзова:Бугунги кундаги манзара шуки, Мирзиёев чиндан ҳам халқнинг олдига чиқиб халқ дардини эшитмоқчи бўлаяпти. У Президент қабулхоналарини ташкил қилиб, шахсий унинг ўзининг авторитетини оширадиган бюрократик тизимларни барпо этди. Албатта, бундай популистик қадамлар халққа жуда ёқади ва ҳозирча биз халқдан
Мирзиёевга нисбатан катта симпатияни кўраяпмиз. Нафақат оддий одамлар, балки мухолифат раҳбарлари ҳам Мирзиёевга ишониб умид билдирмоқдалар. Лекин Мирзиёевнинг ҳокимиятга келганига атиги 6 ой бўлди ва биз бу риторика ҳақиқий ўзгаришларни олиб келадими ёки йўқлигини кўриш учун яна бироз вақт кутишимиз керак бўлади. Чунки Ўзбекистонда жуда кўп муаммолар йиғилиб келди ва буни ҳамма
гапирмоқда. Мирзиёевнинг ўзи ҳам гапирмоқда. Ва бу муаммоларни ечиш учун фақат риториканинг ўзи етарли эмас. Ҳақиқий ислоҳотлар юз бериши керак, институтлар ўзгартирилиши керак. Фақат халқ қабулхоналарининг очилгани муаммоларни ҳал қилмайди. Масалан, прокуратура, суд тизими, парламент мустақил бўлишлари керак.
Коррупцияни камайтириш керак. Бундай ислоҳотларни амалга ошириш учун вақт керак. Бу ислоҳотлар ҳақиқатан ҳам бошланганини масалан мен сезаётганим йўқ.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02 http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-39898809 #andijon #андижон #каримов #karimov #mirziyoyev #мирзиёев #ўзбекистон
https://www.bbc.com/uzbek/world-68919530
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16