Ўзбекистонлик Барнохон Исматуллаева "Кардифф дунё хонандаси" халқаро кўригида якуний босқичга чиқди.
Британиядаги айни кўрик жаҳондаги энг сара опера овозларини танлайди.
Ўзбекистон танловда илк бора қатнашаётган бўлса-да, Барнохоннинг финалга чиқиши, мамлакат учун улкан ютуқдир.
25 яшар ўзбек хонандаси ўзига хос сопрано саси соҳибаси.
Ёш санъаткор Андижоннинг Марҳамат туманида туғилиб ўсган.
Ёшлигидан дутор ва фортепьяно чалган. Ўсмирлик даврида ашула айта бошлаган.
Барнохон Исматуллаева оиласи билан ҳозир Москвада ижод қилмоқда.
У қатор машҳур опералар, хусусан, "Мадам Баттерфляй", "Қарға мотка", "Евгений Онегин" ва "Богема"да бош ролларни ижро этган.
Ўзбекистонда "Зулфия" операсида машҳур шоирани ўйнаган, тенор овозида ашула айтадиган турмуш ўртоғи эса Ҳамид Олимжонни ижро этган.
Барнохон Исматуллаева Би-би-си билан суҳбатда ўз муваффақияти учун ота-онасига раҳмат айтди ва 8 март байрами билан барча оналарни табриклади.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
https://youtu.be/VM0fRY8JMvI
https://www.bbc.com/uzbek/world-68919530
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2