Афғонистон биринчи вице-президенти идорасининг билдиришича, генерал Абдулрашид Дўстум сиёсий мухолифи ва Жаузжон вилояти собиқ ҳокими иддаолари билан боғлиқ тергов жараёнига кўнгилли равишда ҳамкорлик қилишмоқчи. Пойтахт Кобулдан олинган хабарларга кўра, генерал Абдулрашид Дўстум ўз хавфсизлик хизмати бошлиғи генерал Саттор дохил етти нафар тан қўриқчисини масъуллар қўлига топширган. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот воизининг билдиришича, еттовлон кеча - чоршанба куни мамлакат Бош прокуратура идораси қаршисида ҳозир бўлишган. Сиддиқ Сиддиқийга кўра, уларнинг устидан расман тергов жараёни ҳам бошланган. Афғонистон биринчи вице-президентининг жаъми тўққиз нафар тан қўриқчиси Аҳмад Ишчини зўр билан олиб қочиш ва унга нисбатан номақбул муносабатда бўлишда айбланишмоқда. Воқеаларнинг сўнгги ривожи душанба куни тунда Абдулрашид Дўстумнинг пойтахт Кобулдаги уйи атрофига юзлаб хавфсизлик кучлари ва танклар жойлаштирилиши, ҳовлисига элтувчи аксарият йўллар тўсиб қўйилиши ортидан кузатилмоқда. Генерал Абдулрашид Дўстум сўнгги қарорининг бу каби ҳарбий сафарбарликка бирор бир алоқаси бор-йўқлиги маълум эмас. Афғонистон биринчи вице-президентининг шахсан ўзи ва идораси бу каби айбловларни кескин рад қилган ва буларнинг барчаси "иғвогарлик амали" эканини баён қилган, Аҳмад Ишчини улар эмас, балки Афғонистон хавфсизлик кучлари ушлаганликларини айтганди. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1