'Amnesty International' инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Ўзбекистонда ҳукумат алмашган бўлса-да, қийноқлар ва шафқатсиз муносабатлар борасидаги мурожаатларни кескин рад этишда давом этган.Ташкилот томонидан чоп этилган йиллик ҳисоботда айтилишича, бошқа инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам вазият деярли ўзгармаган."Ўзбекистон ҳукумати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан амалга оширилган қийноқлар ва шафқатсиз муносабатлар ҳақидаги хабарларни кескин рад этишда давом этди. 2016 йилнинг октябр ойида Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори қийноқлар борасидаги таъкидлар қалбакилаштирилган далилларга асосланганлигини ва "Ўзбекистонга босим ўтказиш мақсадида оммани чалғитишга хизмат" қилишини билдирди", - дейилади ҳисоботда.Ташкилот ҳисоботида қийноқлар қўлланишда ҳамон давом этаётганига Пахтакор туманидан тадбиркор Арамаис Авакяннинг ишини мисол сифатида келтиради.2016 йилнинг февраль ойида Жиззах вилоят маҳкамаси балиқ хўжалиги эгаси Арамаис Авакян ва унинг 4 ҳамрохини Ўзбекистони Республикаси Конститутицион тузумига тажовуз қилишда қилишда ва уларни "экстремистик ташкилотда" иштирок этишда айблаб беш йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилган эди.Авакян ўзига қўйилган айбларни рад этган ва СНБ ходимлари уни ўғирлаб бир ой ташқи дунёдан узган ҳолда сақлагани ҳамда қийноқ қўллаш орқали айбига иқрор қилишганини айтган.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14