Агар, учинчи набирам ҳам ўғил бўлса, унисининг исмини энди, Тожикистон президенти шарафига, Раҳмон, деб қўяман. Бу каби ниятни эса, икки ўғил набирасини аллақачон Россия президенти ва Мудофаа вазирининг исми билан аташга улгурган тожикистонлик отахон Раҳмон Жўраев билдирди. Отахон 29 январь куни дунёга келган иккинчи набирасига Шойгунинг исмини берди. Душанбедан таниқли журналист Искандар Фирузнинг айтишича, 70 ёшли бу отахоннинг Россия раҳбариятига ҳурмати жуда баланд. Тожикистон раҳбарияти эса, отахоннинг бундан аввалги икки қарори мисолида бўлгани каби, сўнгги ниятига ҳам ҳозирча бирор бир муносабат билдирмаган. Аммо, журналист суҳбатдошимизга кўра, оддий тожикистонликлар орасида Раҳмон отанинг қилган ишидан аллақачон таажжубу тушунмовчиликда бўлганлар озмунча эмасдир. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=3C2lx0j2vMg
https://www.bbc.com/uzbek/world-68336163
https://www.bbc.com/uzbek/world-69057425
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 30