Россиянинг 'Sputnik' агентлиги бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг маълумот бюросига таяниб, хабар тарқатган.Аммо, агентлик қўлга киритган маълумотларга кўра, пойтахт Тошкентни Фарғона водийси билан боғловчи темир йўл тармоғи "техник сабаблар" туфайли ҳануз ёпиқлигича қолмоқда.'Sputnik' шу ўринда жамият вакилининг, "Илк поезд 1 февраль куни йўлга чиқиши мумкин. Аммо, шунда ҳам, бу сана аниқ ва якунийси эмас", деган сўзларидан иқтибос келтирган."Йўл очилиб, қатнов қайта йўлга қўйилган чоғда эса, плацкартали вагон учун чипта қиймати 70000 сўм, оддийси учун эса, 46000 сўмни ташкил этади".Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича Қамчиқ довони орқали ўтувчи мазкур темир йўлда "бахтсиз ҳодиса" юз берганига оид хабарлар ўтган ҳафта охирида тарқалган.Орадан қисқа вақт ўтмай, Ўзбекистондан бу йўналиш бўйича юрувчи йўловчи поезди қатнови вақтинча тўхтатилганига оид расмий хабарлар олинган."Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти, ўз ўрнида, бунинг сабаби ҳақидаги "турли асоссиз хабарларга ишонмаслик"ни сўраб, мурожаат ҳам қилганди.Аммо шу кунларда турли ижтимоий мулоқот тармоқларида темир йўлда юз берган "бахтсиз ҳодиса" ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз эмаслигига далолат қилувчи фотосуратлар пайдо бўлган.Би-би-си Ўзбек Хизматининг бу фотосуратлар юзасидан расман изоҳ сўраб, шу кеча-кундузда масъул идораларга қилган мурожаатлари эса, ҳозирча, ўз самарасини бермаган.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев