армия – тинч ҳаётимиз кафолати’
Бундай баёнот билан Ўзбекистон президенти, мамлакат Қуролли
Кучлари Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев чиққан.
"Замонавий,
қудратли армия - тинч-осойишта ҳаётлари кафолати" эканини айтган.
Расмий
хабарлардан аён бўлишича, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли
Кучларини замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланганлик
даражасини янада оширишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб берган.
Худди
шу манзарада берган аниқ топшириқларидан яна бири Ўзбекистон Қуролли Кучлари
қудратини ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш борасида бўлган.
Ўзбекистон
президенти, бундан ташқари, мамлакат Қуролли Кучлари ташкилий тизимини
бундан-да такомиллаштириш ва унинг шахсий таркибини яхшилаш масаласида ҳам сўз
юритган.
Олий
Бош қўмондон буларнинг барчаси ҳақида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти
билан кеча - пайшанба куни Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида
ўтказган йиғилиши чоғида баён қилган.
Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазирлигининг расман маълум қилишича, бу йиғинда Олий Мажлис Сенати
аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва ҳукумат аъзолари ҳам иштирок
этишган.
Ўз
ўрнида таъкидлаш жоиз, бу хусусдаги расмий хабарда Ўзбекистон Қуролли Кучларини
янада замонавийлаштириш ва қудратини оширишга қаратилган "аниқ
вазифа" ва "аниқ топшириқлар" тафсилотлари очиқланмаган.
https://www.youtube.com/watch?v=L6VyH-jYdnw
https://www.youtube.com/watch?v=3C2lx0j2vMg
https://www.bbc.com/uzbek/world-68336163
https://www.bbc.com/uzbek/world-69057425
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3