’
Отаси Маъруфжон ака Ҳайитбоев Андижондан Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида Рио Олимпиадаси чемпиони бўлган ўғли Ҳасанбой Дўсматовнинг AIBA таснифида жаҳонда “Йилнинг энг кучли боксчиси”, деб топилгани хабарига худди ана шундай муносабат билдирди.Бу йилги танлов ғолибларини тақдирлаш маросими кеча – сешанба куни кечқурун Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган ва бу совринни Ҳасанбой Дўсматовнинг шахсан ўзи қабул қилиб олганди.Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ўзининг сўнгги ютуғи ортидан, Ҳасанбой Дўсматов ҳаваскор боксда бу каби шарафга нойил, деб топилган биринчи ўзбек боксчисига айланганди.Маъруфжон аканинг айтишича, Лозаннадаги тақдирлаш маросими тугаши билан Ҳасанбой билан интернет орқали мулоқот қилишга муваффақ бўлишган.“Саломимизни йўлладик. Табрикладик. У ҳам бизни табриклади. Роса хурсанд бўлди ўзиям. Ўзимиз ҳам роса хурсанд...”, - дейди Маъруфжон ака.“...Маҳалламиз, қишлоғимиз, бутун Андижон шаҳри, Ўзбекистон...ҳамма хурсанд, ҳамма табриклаяпти. Шунақа шараф ҳаммага ҳам насиб қилсин. Ўғлимнинг омадини берсин, дейман”, - дея сўзларида давом этади у киши.Лозаннадагиси бор-йўғи 23 ёшда бўлган Ҳасанбой Дўсматов учун жорий йил ҳисобидан қўлга киритган учинчи нуфузли халқаро мукофот бўлганди.Отаси Маъруфжон ака Ҳайитбоевнинг айтишича, шунда ҳам, ўғлининг AIBA танловидаги бу ғалабаси шахсан ўзи учун кутилмаган бўлган.“Буёғи Ҳасанбойни ўзининг ҳаракатлари, давлатимизнинг берган эътибори, Ўзбекистон байроғини кўтарганлиги...мана, яна ҳозир шу мукофотни олаяпти, биз бундан хурсандмиз”, - дейди Маъруфжон ака. Суҳбатимиз сўнггида эса, “мен, ҳатто, тасаввур ҳам қила олмайман уларни қанақа қилиб кутиб олишни", - дея чексиз ва ҳайратларини яшира олмайди у киши. http://www.bbc.com/uzbek/sport-38391187
https://youtu.be/SlmPrprM21U
https://youtu.be/VM0fRY8JMvI
https://www.bbc.com/uzbek/world-68919530
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1