Тожикистон Ички
ишлар вазирлиги ИШИДга аъзолар дея кўрилган ўнлаб фуқаролар рўйхатини эълон
қилган.
Уларнинг
суратлари, ёши ва туғилган жойлари ҳам айни рўйхатга илова қилинган.
Рўйхат орасида
беш нафар аёллар борлигини ҳам кўриш мумкин.
Ички ишлар
вазирлигининг матбуот котиби Умаржон Эмомалига кўра, суратларнинг аксарияти “
ўз яқинларига Viber
ва Whatsapp каби мессенжерлар
орқали жўнатишган”.
Унинг айтишича, бу
суратлар тожикистонлик мужоҳидлар томонидан Сурияга чиқишганидан кейин жўнатилган.
Қидирилаётганлар
орасида энг таниқлиси Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг собиқ ходими
Гулмурод Ҳалимовдир.
Ҳозир 41 ёшда
экани айтилаётган Гулмурод Ҳалимов 2014 йили Тожикистон
Ички ишлар вазирлиги буйруғига кӯра, полковник рутбасини олган.
Тўрт йил олдин у Тожикистон Ички ишлар
вазирлигининг махсус вазифаларни бажарувчи отрядига қўмондон қилиб
тайинланганди.
Бундан ташқари, Ҳалимов ўз фаолияти
давомида Россия ва АҚШда махсус ташкил қилинган ҳарбий тайёргарликлардан ҳам
ўтган.
Қўшма Штатлар Давлат департаменти
матбуот котиби CNN билан интервюсида Гулмурод Ҳалимов аксилтеррор амалиётлар
бўйича машғулотларни ўташ учун Америкага бир неча марта борганини тасдиқлаган.
Собиқ полковник Ҳалимов Яқин Шарқдаги ИШИД
сафига қўшилганини эълон қилиши ортидан Тожикистон Олий маҳкамаси ушбу жангари
гуруҳни "террорчи", деб эълон қилганди.
Эрдўғон Оврўпо
Иттифоқига таҳдид қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб
Эрдўғон агар ўз мамлакатига нисбатан босим тўхтамаса, юз минглаб муҳожирлар
учун Оврўпо Иттифоқига чегараларини очиш билан таҳдид қилган.
Эрдўғон Оврўпо парламенти
томонидан Туркия билан Иттифоққа аъзоликка доир музокараларни тўхтатиб қўйиш учун
овоз беришига ғазабнок муносабат билдирган.
Оврўпо Иттифоқи парламенти
аъзолари Эрдўғоннинг июл ойида кечган тўнтаришга нисбатан “ҳаддан ортиқ”
муносабатидан ташвишда эканини айтишмоқда.
ОИ ва Туркия март ойида Юнонистон
оролларига муҳожирлар оқими бўйича келишувга эришишганди.
Шундан кейин қочқинлар ва
муҳожирлар оқими кескин даражада озайган эди.
Эрдўғон эса Оврўпо Иттифоқини
ваъдасида турмасликда айбламоқда.
Март ойидаги келишувга доир
Оврўпо Иттифоқи Туркияга молиявий ёрдам ва аъзоликка доир музокараларнинг
жадаллашиши ваъдасини берганди.
"Қулоқ солинг, агар сиз яна
давом этсангиз, биз чегараларни очиб юборамиз”, деб айтган Эрдўғон.
Олмония канслери Ангела
Меркелнинг воизига кўра, Туркия ва
Иттифоқ ўртасидаги келишув жуда муҳим ва “барча томонларнинг манфаатларини
қамраб олади, бу масалада таҳдид қилиш ёрдам бермайди”, деб айтган.
http://www.bbc.com/uzbek/central-asia-38103640
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев