Мирзиёев мусулмон оламининг хавфсизлиги ҳақида
Ўзбекистон муваққат
президенти ва Бош вазирининг баён қилишича, мамлакати ядро қуролидан холи
ҳудудлар кўламини изчил кенгайтириш тарафдори ва Яқин Шарқда ҳам худди шундай
ҳудуд ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди. Шавкат Мирзиёев бу ҳақда Ислом Ҳамкорлик
Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтаётган
43-сессияси очилиш маросими чоғида қилган нутқида баён қилган. Жаноб Мирзиёевга
кўра, Ўзбекистон ташкилотга аъзо мамлакатлар ва, умуман, мусулмон оламининг
хавфсиз ва фаровон давлатларга айланишига ишонади. Ўзбекистон муваққат
президенти оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик муаммоси бугунги кунда энг
кескин муаммолардан бири бўлиб қолаётганини таъкидларкан, мамлакати ҳали 1993
йилдаёқ Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббусини
илгари сурганини эслатиб ўтган. Ўзларининг бу ташаббуслари Ўзбекистон ва қўшни
давлатлар томонидан 2006 йилда имзоланган махсус шартнома ва орадан 8 йил ўтиб,
Бирлашган Миллатлар Хавсфизлик Кенгаши беш нафар доимий аъзоси томонидан
маъқулланган Кафолатлар тўғрисидаги протоколида ўзининг амалий ифодасини
топганлигини таъкидлаган: http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-37702423
https://youtu.be/SlmPrprM21U
https://youtu.be/VM0fRY8JMvI
https://www.bbc.com/uzbek/world-68919530
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев