Сизни билмадим-у, мен бир таркибда Уилямс – Рафиня – Ямални тасаввур қилишга қийналаман. Ҳа, учаласи ҳам топ футболчилар, улар ижросида ўта ажойиб комбинациялар, чиройли голлар бўлиши шубҳасиз. Аммо таркиб мувозанати панд ейиш эҳтимоли ҳам бор !!!
Ҳар уч футболчи финтер, яъни баъзи тўп билан ортиқча ҳаракат қилишга одатланган, баъзи ҳолларда ностандарт қарорлар қилишади – аниқ, самарали йўл турганда, вазиятни ўзига олиш, кераксиз дриблинглар ҳам бор. “Барселона” ютқазаётган пайтларда сизнинг ҳам Рафиняни сўккингиз келадими? Нико Уилямс ҳам худди шунақа, ишонаверинг. Яна, тўпсиз тартибли ҳаракатланиш, интизомни айтмадим, назаримда бу борада ҳам муаммо чиқиши мумкин. Ҳар холда “Атлетик”да у асосий ва ягона жавоҳир бўлган, бирданига бошқа талаблар остида ўзгариши осон эмас. Бундан ташқари, ўтган мавсумда катта пулга келган Олмони нима қиламиз.??
Қайсидир маънода “ПСЖ” ҳужумидаги учликка қиёслаш ҳам мумкин, лекин Парижда айниқса, яримҳимояда ўта меҳнаткаш, қора меҳнатни қиладиган – Невеш, Витиня, Руисдан иборат учлик бор. Айнан мана шу учлик олдинги чизиқдагиларга эркинлик беради. Педри катта хажм бера олади, аммо доим эмас, Гави ёшроқ, де Йонг эса баъзида “ўчиб қолади” !!!
Кейин “ПСЖ” турли сценарийларда, масалан, қуйи блокда ўйнаб, қарши ҳужумларга таяна олади – бу ҳам тин олиш учун зарур. Фликда эса иккинчи план йўқ, доим юқори прессинг, тўп назорати ва юқори блокка таянади !!!
Хуллас, Уилямс ростан ҳам келса, “Барселона” салоҳияти жудаям ошиб кетади, аммо қийинчиликлар ҳам бўлади. Менимча, “Барселона” олдинги чизиқда кўпроқ соддароқ ва захира вариантларга (масалан, Левандовскига ўринбосар) урғу бериб, яримҳимоя ва ҳимояни кучайтиргани яхшироқ эди. Аммо бошқа тарафдан, клубдаги молиявий муаммолар керакли футболчиларни эмас, трансфери осонроқ номзодларга эътибор қаратишга мажбур бўлмоқда !!!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4