Макон тутсам саҳроларга денгизларга,
Юлдузларга чиқиб кетсам
юлдузларга,
Ўшанда ҳам фақат мени севармидинг,
Ортимдан зор мени излаб кетармидинг. Вафо қилмай ўзгасини қучар бўлсам,
Ўзгаларга бориб қалбим очар бўлсам,
Сен келганда яна сендан қочар
бўлсам,
Қисматим деб мени қувиб етармидинг,
Ўшанда ҳам фақат мени севармидинг. Тополмайин умидларинг чил-чил
синса,
Тақдир сенга яна бир бор пандин
берса,
Сен излаган суюклигинг ўлди деса,
Мени эслаб тунлари қон ютармидинг, Ўшанда ҳам фақат мени севармидинг. Охир бориб оғир ботса синовларим,
Сочларимга иниб борса қировларим,
Қўлларимда пайдо бўлса асоларим,
Ёшим ўтгач, чорласам ҳам
келармидинг,
Ўшанда ҳам фақат мени севармидинг. Сени ташлаб ёлғиз кетсам олисларга,
Макон тутсам саҳроларга денгизларга
,Юлдузларга чиқиб кетсам
юлдузларга,
Ўшанда ҳам фақат мени севармидинг
,Ортимдан зор мени излаб кетармидинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4