Қадим замонларда бир подшоҳнинг тўрт хотини бўлган экан. Подшоҳ тўртинчи хотинини қолганларидан кўпроқ севиб, кўнгли тусаган нарсаларини харид қилар, дунёдаги барча нозу- неъматлар билан сийлар, фақатгина энг гўзал ва ҳарир нарсаларни раво кўрар эди. Подшоҳ учинчи хотинини ҳам яҳши кўрарди ва доимо қўшни қиролликларга борганида ўзи билан олиб юриб ҳаммага кўз- кўз қилар эди. Лекин учинчи хотини бир куни бошқаси билан қочиб кетишидан жуда ҳам қўрқар эди. Подшох иккинчи хотинини ҳам суяр эди. Бу хотини жуда ҳам ҳушмуомала, мусибат тушганда ёрдамга келадиган, сабр-қаноатли аёл эди. Қирол бошига мусибат тушганда доимо иккинчи аёлига суянар, у ҳам доимо ёрдам қўлини чўзиб, энг оғир дамларда қиролнинг суянчиғи бўлар эди. Подшоҳнинг биринчи хотини жуда ҳам вафодор бўлиб, унинг оёққа туришида, қироллигини бошқариб туришида, бойликларини ҳисоб китоб қилишда ва умуман ҳаётда жуда кўп ёрдам берар эди. Лекин подшоҳ биринчи аёлини севмас эди. Аёл подшоҳни жуда қаттиқ севса ҳам, унинг севгиси жавобсиз қолган, подшоҳ унга қиё ҳам боқмас эди. Кунларнинг бирида подшоҳ қаттиқ ҳасталанди ва ўлими яқин қолганини сезди. Бутун ҳаёти давомида аҳли ва аёнлари билан кўшкона саройларда мазза қилиб ҳаёт сурган подшоҳ ёлғизликда ўлишни истамади ва тўртинчи, энг суюкли хотини ёнига чақирди ҳамда: “Сен мен учун энг севимли эдинг, сени дунёнинг барча нозу- неъматлари билан сийладим. Мана энди мен ўлаяпман ва сени ҳам бирга олиб кетишни ва сен билан бирга бўлишни истайман. Мен билан кетишги розимисан?”, дея сўради. Аёл “Асло йўқ”, деб жавоб бериб, шаҳдам қадамлар билан саройдан чиқиб кетди. Бундай кескин сўзлар подшоҳнинг юрагига ҳанжардек санчилди. Подшоҳ учинчи аёлини чақириб: “Мен сени ҳаётим давомида севганман. Мана энди мен ўлаяпман ва сени ҳам бирга олиб кетишни ва сен билан бирга бўлишни истайман. Розимисан?”, деб сўради. “Йўқ, – дея сўз бошлади аёл – ҳаёт жуда ҳам гўзал. Сен вафот топган кунинг мен бошқасига тегаман”. Навбат иккинчи хотинига эди. Подшоҳ унга қарата деди: “Сен ҳаётда менинг маслаҳагўйим эдинг, бошимга мусибат тушганда доим сенинг ёрдамингни сўрар эдим. Мана энди мен ўлаяпман ва сени ҳам бирга олиб кетишни ва сен билан бирга бўлишни истайман”. Аёл эса: “Минг бор узр, лекин бу сафар мен сенга ёрдам бера олмайман. Узоғи билан сени қабргача кузатиб қўйишим мумкин”, дея жавоб қилди. Шунда “Сен қаерда бўлсанг мен ҳам ўша ердаман”, деган овоз келди. Подшоҳ бошини кўтариб қаради ва биринчи хотинига кўзи тушди. Аёл қаровсиз қолганидан озиб- тўзиб кетган, ҳорғин ҳолатда эди. Подшоҳнинг кўнгли бир лаҳзага ҳушнудланди ва аёлига қарата: “Ҳаётлик чоғимда қўлимда барча имкониятлар бўлганида сенга яҳши қарашим керак эди” дея жавоб қилди.
Аслида, ҳаётда барчамизнинг тўртта хотинимиз бор: Тўртинчи хотинимиз бу бизнинг жасадимиз. Унга қанча эътибор қаратмайлик, қанча боқиб-парваришламайлик ўлим келган захоти у бизни тарк этади. Учинчи хотинимиз бу бизнинг бойлигимиз, мансабимиз, обрў- эътиборимиз. Ўлган кунимиз мол-дунё ҳам мансаб ҳам обрў ҳам бошқа одамнинг қўлига ўтади. Иккинчи хотинимиз бу бизнинг қавм-қариндошларимиз ва ёру-биродарларимиз. Ҳаётда биз уларга ҳар қанчалик суянган бўлсак ҳам, уларнинг ҳар қанча ёрдамлари теккан бўлса ҳам, ўлим келганда бизни қабргача кузатиб қўядилар ҳолос. Биринчи хотинимиз эса бу бизнинг қалбимиз. Кўпинчи мол-дунё, мансаб ва бойлик ортидан қувиб, биз уни қаровсиз ва эътиборсиз қолдирамиз. Аслида эса айнан қалбимиз бизнинг доимий ҳамроҳимиздир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15
касалликка дучор
булдим.Шифокорлар хам
чора топишаолмади.Куз
ёшларим б-
н пайгамбаримизнинг невараси
хазрати Зайнабнинг кабрини
зиёрат килдим ва
уша ерда ухлаб
колдим.Тушимда хазратим
Зайнаб огзимга сув
томизди.Аллохнинг
рухсати б-н шифо топасан деб
хабар берди
ва бошимдан утган бу вокеани
ёзиб халкка
таркатишимни истади.Мен хам
ёзиб таркатдим
бир донасини бир бой кишига
берган эдим
менсимади,ишонмади
13кундан кейин бор будудан
айрилди яна бир донасини бир
факир
бир кишига берган эдим у
ишонди ва
13кундан кейин бой
булди.Бунга
ишонганлар
кувонч,ишонмаганлар
дардга тулди.Бу ёзув кулига
утган киши уни
13донага купайтирсин
ва13кишига таркатсин.Бу
ёзувни ёзиб
таркатган кишини истаги
13кундан кейин
амалга ошади???Агар бу ёзувни
укимасдан
назарга илмасангиз купайтириб
таркатмасангиз
13кундан кейин фалокатга
дучор
булишингиз мумкин