Ичимизда кимдир ёнидагига чой узатаркан:
“Ўртоқ, қизингни узатибсан, энди ўғлингни ҳам уйлантирарсан?”, деди.
Пиёлани оларкан, у:
“Йўқ, ўғлим ҳали уч йил ўқиши керак. Бу ёқда жой муаммоси ҳам бор. Биласан онамиз, тўқсондан ошдилар. У киши бандаликни бажо келтирсалар, келинни кампирни уйига тушираман”, деди.
Эсим оғиб қолди.
“Онаси ўлганидан кейин тўй қиладиган” киши ёшлари элликдан ошган, олий маълумотли, юрт кўрган бообрў киши бўлганидан салобати босдими, хеч биримиз чурқ этолмай қолдик.
Буни қарангки, шу хонадонда айтилганидек уч йилдан кейин тўй бўлди. Янги келин кампирнинг уйига эмас, қайнотасининг уйига тушди. Чунки бир йил муқаддам юрак хуружидан вафот этган ўғлининг ўрнига кампир неварасини уйлантирган эди…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1