Яхши қолиб ёмон сари чопаяпти одамлар.
Айримлари ҳаром хариш луқма ейди биродар,
Лекин кўпи минг азоб-нон топаяпти одамлар.
Хушомади самимиймас, молу давдат шон учун,
Яхшиликлар савоб чунмас, сахий деган ном учун,
Ноз-неъмати фақиргамас, аҳли аркон, хон учун,
Мансаб дея оёғини ўпаяпти одамлар!
Гадой агар кўп гапирса, маҳмадона дейдилар,
Бойнинг ҳар бир гапларини минг ҳикматга йўйдилар,
Қаранг эй воҳ мунофиқлар ўз имонин сўйдилар,
Мушрик қолиб муминларни қопаяпти одамлар.
Ҳар қадамда ишратхона, ҳар қадам фисқу фасод,
Ҳар қадамда ўзлигимиз ўзга келтирмиш иснод,
Бу кетишда она халқим бўлмасайдинг хор, касод,
Фирдавсий жаннат эшигин ёпаяпти одамлар.
Ким дўстингу ким душманинг, ажратолмас доғдасан,
Келажагинг қайғуришга айни фурсат, чоғдасан,
Кун келади афсусланиб, қовриласан ёғдасан,
Ўз жигарин юзига қум сепаяпти одамлар.
Ким эдингу ким бўлганда унутдинга борингни,
Қоғоз учун, матох учун сотдинг номус-орингни,
Тупроқ эдинг, турпоқ бўлсанг, ким эшитар додингни,
Ўз манзили Она Ерни тепаяпти одамлар...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев